ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

суббота, 7 апреля 2018 г.

УЙҚУ ВАҚТИДА ОРГАНИЗМИМИЗ НИМА БИЛАН «МАШҒУЛ»?

УЙҚУ ВАҚТИДА ОРГАНИЗМИМИЗ НИМА БИЛАН «МАШҒУЛ»?
Табиатнинг мўъжизасини қарангки, заҳматкаш организмимиз уйқу вақтида ҳам тиним билмас экан. Чунки тунда организмимиз ҳар бир аъзони «текшириб», ўзини ўзи тиклаш билан банд бўларкан. Масалан, мия кун давомида қабул қилган ахборотларни қайта ишлаб, саралайди. Жигар ва буйраклар ўз ишини секинлаштирса, ошқозон одатий тартибда ишлайверади. Кўриш қобилияти тунда ҳам ўз

ишини давом эттиради, лекин мия кўрилган манзарани қабул қилмайди… Хуллас, организмимизнинг тунги иш тартиби қуйидагича…
Тунги соат 22
Бу пайтда организм ўз қўриқчиси — иммун тизими қай даражада эканини текшириб кўради. Айнан шу вақтда ухлашга ётган инсонни организм ёшлик гормони — мелатонинни икки баравар кўп ишлаб чиқариш билан «тақдирлайди.
Тунги соат 23

Бу пайтда ҳужайралар ўз фаолиятини тиклайди. Қон босими, модда алмашинуви пасая боради. Шунинг учун кеч овқатланманг, зарари бор, дейишади. Сабаби ҳазм қилиш трактининг «оромини бузилади» ва ошқозон бу «юк»ни уддалашга қийналади.

Тунги соат 24

Танамиз, миямиз ўтган кунни сарҳисоб қилади: фойдали хулосаларни сақлаб, кераксизларини ажратиб қўяди.

Тунги соат 1

Бу пайтда организм оғриққа нисбатан сезгир бўлади. Масалан, тиш оғриғи аксарият ҳолларда айнан шу вақтда бош кўтариб қолиши мумкин.

Тунги соат 2

Жигардан бошқа аксарият аъзолар ўз фаолиятини секинлаштиради. Жигар эса ғайрат билан ишлаб, заҳарли моддаларни кучсизлантириб, организмдан чиқариб юборишга ёрдам беради.

Тунги соат 3

Бутун организм дам олади. Мушаклар тўлиқ бўшашади. Пульс ва нафас олиш тезлиги секинлашади, тана ҳарорати ва қон босими тушади. Соат 3 дан 4 гача бўлган даврда организмда сарф қилинган қувватни тиклаш ишлари бўлади.

Тунги соат 4

Ҳужайраларнинг катта қисми фаоллик билан бўлиниши ва янгиланиши ишлари юз беради. Ҳужайралар ўсиш гормонлари ишлаб чиқарилади, тери янгиланади.

Тонгги соат 5

Буйрак усти безлари «уйғонади» ва фаоллик билан иш бошлайди: қонга кортизол — стресс гормони етказиб беради. Организм фаоллаша бошлайди, қон босими, қондаги гормонлар даражаси кўтарилади, ҳимоя кучлари фаоллашади.

Тонгги соат 6

Қон босими ва ҳарорат кўтарилади. Юрак уриши тезлашади, қонда адреналин даражаси ошади. Бу душ қабул қилиш учун энг яхши вақт.

Эрталабки соат 7

Бу пайтда ошқозон-ичак тракти егулик қабул қилиб олишга шай туради. Иммунитет кўтарилади.


Комментариев нет:

Отправить комментарий