ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

понедельник, 2 апреля 2018 г.

Одамларга сарфланадиган мол тўрт кўринишда бўлади:

Одамларга сарфланадиган мол тўрт кўринишда бўлади:
Биринчиси – садақа – эҳсон. Бунинг фазилатлари кўп, машҳур.
Иккинчиси – мурувват.Бунда мол – дунё бойлар ва ашрофлар (хожарлар)га зиёфат, ҳадя, ёрдам тариқасида ва шунга ўхшаш йўлларда сарф этилади.Бу ҳам диний фойдалардан бўлиб, ёр-дўст,биродарлар орттирилади.
Учинчиси – обрўни сақлаш учун

сарфланадиган мол. Масалан, шоирларнинг ҳажвидан ҳимояланиш, аҳмоқларнинг тилини тийиш ва ёмонликларини даф қилиш йўлида мол бериш (сочиш). Бу ҳамдиний фойдалардан ҳисобланади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) марҳамат қилиб айтдилар: “Киши обрўсини сақлаш йўлида бергани – садақа” (Ҳоким “Мустадрак” да Жобирдан ривоят этган, саҳиҳ ҳадис). Бу ғийбатчили ғийбат гуноҳидан сақлайди ва ўариат ҳудудига тажовуз сабабидан интиқом олишда душманчиликни қўзғайдиган сўзлардан эҳтиёт қилади.

Тўртинчиси – кўрсатилган хизматлар учун бериладиган хизмат ҳақи. Дарҳақиқат, инсон муҳтож бўладиган амалларни касб этишда унинг сабаблари кўпдир. Агар бу сабабларни ўзи бошқарадиган бўлса, вақти бекорга сарф бўлади (кетади) ва солик мақомларнинг энг аълоси бўлган фикр ва зикр билан бўлишдан охират соликини узрли этади. Кимнинг мол – дунёси бўлмаса, ўзига – ўзи хизмат қилишга мажбур бўлади. Барча тасаввур қилинган нарсаларни сиздан бошқа одам бажарса, шу билан сизнинг мақсадингиз ҳосил бўлади. Бу ишлар билан машғул бўлишингиз алдашдир (ёки адолатсизлик). Дарҳақиқат, сиздан бошқа одам қила олмайдиган илм, амал ва зикр машғулотига муҳтожлигингиз қаттиқроқдир.


Комментариев нет:

Отправить комментарий