ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

пятница, 6 апреля 2018 г.

... Жаннатга бир дарахт экишни хоҳласангиз

... Жаннатга бир дарахт экишни хоҳласангиз "СУБҲАНАЛЛОҲИ ВАЛ ҲАМДУ ЛИЛЛАҲИ..." калимасини айтинг ...
🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴
Ибн Масъуддан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
"Исро кечаси Иброҳим алайҳиссаломга йўлиқдим. У менга:
"Эй Муҳаммад(соллаллоҳу алайҳи васаллам), умматингга мендан салом йўлла ва уларга хабар бергинки, жаннатнинг тупроқлари хушбўй, сувлари
шириндир. У бир текисликки, унга кўчат ўтқазиш "Субҳоналлоҳи вал ҳамду лиллаҳи ва лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар"дир"
, деди"
(Термизий ривояти). 🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴

Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳу дарахт экаётганларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўтиб қолдилар ва:
"Эй Абу Ҳурайра, нима экяпсан?" деб сўрадилар.
"Кўчат", дедилар. У зот:
"Бундан ҳам яхшироқ кўчатни ўргатайми? У "Субҳоналлоҳи, валҳамду лиллаҳи, ва лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар"дир.
Бу калиманинг ҳар бири учун сенга жаннатда бир дарахт экилади", дедилар
(Ибн Можа ривояти).

🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴

Жобир ибн Абдуллоҳ розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
"Ким "Субҳаналлоҳил ъазийм ва биҳамдиҳ", деса, унга жаннатда бир хурмо экилади"
(Термизий ривояти).

С_У_Б_Ҳ_А_Н_А_Л_Л_О_Ҳ

Яқинларингизга жаннатда кўчат экилишига сабабчи бўлинг!
Сизда хозирча бу имконият бор ...

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•... Инсон вафот этганидан кейин ... ⏱ 😥

❤️Юрак.................. 10 дақиқа

🧠Мия........... .........20 дақиқа

👀Кўзлар.................4 соат

✋️Тери......................5 кун

💪Суяклар................30 кунгача

📿Солиҳ амаллар....Қиёматга қадар яшайди.

Модомики💙 қалбингиз уриб тураркан, ☀️охират куни учун амаллар қилинг!

«Лаа илааҳа Иллаллоҳ, Муҳаммадур Росулуллоҳ» ни кўпайтиринг! 🕋

➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖

🌹 Қалблар зикр билан яшнар

🌹 Субхааналлоҳ

🌹 Алхамдулиллаҳ

🌹 Лаа илааҳа Иллаллоҳ

🌹 Аллоҳу акбар

🌸🌺🌸🌺🌸🌺🌺🌸🌺🌸🌺🌸🌺🌸🌺🌸🌺🌸🌺

🐜 Чумолилар жамоъасидан катта ибрат

▪️«Эй чумолилар..! Масканларингизга киринглар, яна Сулаймон ва унинг лашкари билмай, сизларни босиб-янчиб кетмасин...»
(Намл сураси, 18 оят).

▪️Эътибор беринг, ҳатто чумоли ҳам «билмай» деб, яхши гумон қилмоқда...
Баъзи одамлар бундай яхши гумондан ожиздир...•┈•┈•┈•┈•❁🌺🌺🌺🌺❁•┈•┈•┈•┈•

... Мусулмон кишининг кундалик ҳаёти ФАЖР (эрта тонг) вақтидан бошланиши, бомдод намозидан сўнг то қуёш чиққунича бўлган вақтда БАРАКА борлиги алоҳида аҳамиятга молик...

... Зеро, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салом:
~ “Эй, Аллоҳим, умматимнинг тонгига барака бергин”, деб дуо қилганлар ..

(Имом Абу Довуд ривояти).

•┈•┈•┈•┈•❁🌺🌺🌺🌺❁•┈•┈•┈•┈•



Комментариев нет:

Отправить комментарий