ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

воскресенье, 28 января 2018 г.

АЗАМАТ ЗИЁ

Гоҳо сиздан ранжиганим бор,
Бекор берган сўроғингиздан,
Юзлари ой, аразчи дилдор,
Қор ёғмасин қовоғингиздан.

Юринг десам гумондан йироқ,
Билганингиз зардаю фироқ,
Кимдир билмай қилса қўнғироқ,
Қор ёғмасин қовоғингиздан.



Кўзингиздан узмайман кўзим,
Рашкингизга борманда ўзим,
Сабр берсин, берсина тўзим,
Қор ёғмасин қовоғингиздан.

Нигоҳингиз қаъридаманда,
Сиз бор бахтнинг бағридаманда,
Кулмасангиз оғринаманда,
Қор ёғмасин қовоғингиздан.

Гумонингиз бекор барчаси,
Қўлингизда қалбим парчаси,
Юрагимни танҳо эгаси,
Қор ёғмасин қовоғингиздан.

✍ АЗАМАТ ЗИЁ

Комментариев нет:

Отправить комментарий