ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

пятница, 2 февраля 2018 г.

УЯЛМАДИНГМИ?

УЯЛМАДИНГМИ?
Никоҳланган ёринг хорижда ишда,
Кунлари ўтади ғам ва ташвишда.
Шайтонга айланган собиқ фаришта,
Ёт билан ётишга уялмадингми?
Энди саломингга олмасак алик,
Қилаяпсан бизга «муаллима»лик.
Кайф-у сафо учун беш дақиқалик,
Номусинг сотишга уялмадингми?
Зино ўрмонида ов қилган арслон,
Сенинг иффатингни айлади яксон.

Оз сенга тошбўрон ё дарра саксон,
Виждонни отишга уялмадингми?
Ёринг топган пулдан бериб хушторга,
Виждонингни кўмдинг юрак мозорга.
Не деб жавоб бергунг Парвардигорга,
Гунохга ботишга уялмадингми?
Бошинг чиқмай қолди кулгу мазахдан,
Текин чипта олдинг ўзинг дўзахдан.
Хушторинг узатган ўшал қадаҳдан,
Шароблар тотишга уялмадингми?
Энди кечдир тўкма кўздан селингни,
Хушторга тутқазиб нозик белингни.
Шармисор айладинг қондош элингни,
Чилимлар тортишга уялмадингми?
Сиртдан бахтиёр-у ичда хомушсан,
Никох қафас дейсан, бир озод қушсан.
Кўплар кийиб кўрган эски ковушсан,
Наҳс юкин ортишга уялмадингми?
Ёр юборган пулдан дод кўнглим ранжир,
Харид айламишсан сан тилло занжир.
Эй қўшнига «Мени енг» деган анжир,
Нафсинг уйғотишга уялмадингми?
Ёринг сени бир бор сўкмаганди-ку,
Маст бўлиб шаробга бўкмаганди-ку,
Кўзларингдан ёшинг тўкмаганди-ку,
Қолишдан қарғишга уялмадингми?
Ёри бўлса хамки хаста ногирон,
Ўзи бўлса хамки жанон навқирон.
Аёллар бор ўзин сотмаган хеч он,
Ётга қош қоқишга уялмадингми?
Ёзгач эгасига жўнатилди шеър,
Жавоби: Сенга не? — меники-ку эр.
Ўзи айб қилган-у тағин менга дер:
Бундай шеър ёзишга уялмадингми?
Абдурахмон Мешаян

Комментариев нет:

Отправить комментарий