ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

воскресенье, 28 января 2018 г.

Муҳаммад ИСМОИЛ

НИМА ҚИЛАЙ
(Ҳазил шеър)
Қайдан билай, севиб қолдим ё адашдим,
Сизни тортиб оламан деб савалашдим,
Ҳеч кимсага бермайман деб ёқалашдим,
Сизчи ҳамон, душман томон, нима қилай?

Сеҳрингизга тушиб қолдим мен билмайин,
Гинангизда мингта миннат, ишва тайин,

Оғу бериб бормоқдасиз борган сайин,
Жононмисиз ёки чаён, нима қилай?




Жимгина тинч юрган эдим оғримай бош
Нега менга кўз суздингиз, эй қорақош.
Кўзим қиссам сиз кўзимга урдингиз тош,
Экансизку жуда ёмон, нима қилай.

Менга тегинг, деган эдим, малол билан
Йўқ, тегмаса керак деган, хаёл билан.
Кулдингиз, тўй қачон? – деган савол билан.
Рост сўзми бу ёки ёлғон, нима қилай?

Муҳаммад ИСМОИЛ

Комментариев нет:

Отправить комментарий