ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

пятница, 26 января 2018 г.

эхсон

Бир йигит донишманднинг олдига келиб, салом аликдан сўнг:
- Тақсир, хаққимга дуо қилсангиз, мен хам бадавлат бўлиб кетсам ва кўп кўп эхсонлар қилсам”, деди. У зот:
- Ўғлим, бой бўлсангиз ўзгариб қолишингиз хам мумкин, ана кўринг, минг-минглаб бойлар бор, лекин кўпчилиги эхсон қилишдан қочади. Сиз бой бўлмасингиздан туриб хам эхсон қилаверинг”, - деб айтди.
- Менинг хеч нарсам йўқ-ку, қандай эхсон қиламан?
- Тўрт мучангиз бутун ва бешта аъзоингиз - кўз, оғиз, қулоқ, қўл, оёқларингиз соғлом,
шулар билан эхсон қиласиз”.
- Илтимос, кенгроқ тушунтириб беринг. Кўзим билан қандай эхсон қиламан?
- Одамларга мехр назари билан қаранг, хеч кимга хасад билан қараб “бу одам бунча бойликни қаердан олди, у нима иш қилар экан, бойлигини менга берса эди”, деган ўйларга борманг. Аёлларга шафқат назари билан қаранг, шахват билан эмас. Чунки биринчидан, у сизга номахрам, иккинчидан, хар бир аёл ё кимнингдир қизи ёки кимнингдир хотини бўлади. Одамларга қўлингиздан келганча мехр кўрсатингки, токи улар хам сизга мехр билан жавоб қайтаришсин. Қуёшни кўрмайсизми, хаммага бирдек кулиб қарайди, шу сабабли уни хамма яхши кўради”. 
- Оғзим билан қандай эхсон қиламан?
- Оғзингизни фақат яхши, хайрли сўзлар айтишга хизмат қилдиринг. Ёлғон, бўхтон, сўкиш сўзларини айтишдан узоқ бўлинг. Бировларни сохта такаллуф ва мақтовлар билан ўзингизга оғдиришга уринманг.
- Қулоғим билан қандай эхсон қиламан?
- Қулоғингизни ёмон сўзлар, ёмон сухбатларга тутманг; ғийбат бўлаётган жойдан қочинг, агар кучингиз етса, ўша ғийбатни тўхтатинг ёки ғийбат қилинаётган инсонни химоя қилинг, бу сиз учун фойдали бўлади; ногох бирор ножоиз сухбатга йўлиқиб қолсангиз, ўзингизни эшитмаганга олиб, ўша жойдан узоқлашинг ва бу сухбатни хеч ерда ошкор қилманг.
- Қўлим билан қандай эхсон қиламан?
- Қўлингиз билан солих амаллар бажарасиз; имконингиз борича одамларга ёрдам қиласиз; бирор жойда ёмон ишни кўриб қолсангиз, қўлингиз билан тўхтатинг, шунда ўша ёмонлик қилмоқчи бўлганларга Аллох йўлида яхшилик қилган бўласиз.
- Оёғим билан қандай эхсон қиламан?
- Гунох иш бўлаётган, бирор фитна уюштирилаётган жойларга қадам босмайсиз, яхши иш бўлаётган жойларга, ишларга қараб юрасиз. Шундан кейин донишманд йигитнинг хақига дуойи хайр қилибди. Йигит эса хурсанд бўлиб:
- Сизга катта рахмат! Менда шундай кенг имкониятлар борлигига эътибор бермас эканман, албатта, айтганларингизни қиламан дебди. Донишманд эса:
“ - Болам, химматингизни баланд тутиб, мана шу ишларни чиройли адо этиб юраверинг, Раззоқ Эгам қўлингизга давлат берганини билмай хам қоласиз”, деб яна йигитнинг кўнглини кўтарибди. Йигит дилига юксак ниятлар тугиб, донишманднинг хузуридан чиқибди.

Комментариев нет:

Отправить комментарий