ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

вторник, 23 января 2018 г.

Шифокор Шоирахон Ориповага


                               СИЗ ТУҒИЛГАН КУН
                       (Шифокор Шоирахон Ориповага)
            Улуғ адибнинг қизи шифокор Шоирахон,
            Сизни барча танийди ва яъни жумла жаҳон.
            Ҳаммага баробарсиз, инсонпарвар, меҳрибон,
            Бундай олижаноблик берилгандир сиз учун,  
            Бу кун зўр шодиёна, чунки сиз туғилган кун!
            Э л у   ю р т   хизматида юражаксиз, фидокор,
            Энг юксак мартабада, шифокорсиз..шифокор!
            Шифокорнинг хизмати ҳар қаерда ҳам даркор,
            Бундай иззат..ҳурматлар барчаси ҳам сиз учун,
            Бу кун зўр шодиёна, чунки сиз туғилган кун!


            Сизга чунон мунтазир кўплаб совға..саломлар,
            Эзгу тилаклар билан самимий чин каломлар!
            Дастурҳонларда тўла ширин, лазиз таомалар,
            Бундай  ю к с а к   эътибор фақатгина сиз учун,
            Бу кун зўр шодиёна, чунки сиз туғилган кун!

            Хизмат қилиб халқ учун чарчамайсиз, толмайсиз,
            Тадбир, маросимлардан ҳеч биридан қолмайсиз!
            О т а . . . о н а   ў г и т и н   асло малол олмайсиз,
            Бундай сабр..бардошлик фақатгина  с и з   учун,
            Бу кун зўр шодиёна, чунки  с и з   туғилган кун!

            Сизда жамул..жам эрур олижаноб  ф а з и л а т , 
            Олижаноблик  ў з и   и н с о н г а  зебу...зийнат!
            Энг асосий ишингиз беминнат, юксак хизмат,
            Бундай фазилатлар ҳам берилгандир сиз учун,
            Бу кун зўр шодиёна, чунки  с и з   туғилган кун!

            Ўғил..қизлар улғайиб, бўлдилар бари дастёр,
            У л а р   у ш б у   замонда ниҳоятда бахтиёр!
            Ҳар қандай ишларда ҳам эпчил, чаққон ва ҳушёр,
            Уларнинг борлиги ҳам катта бахтдир сиз учун,
            Бу кун зўр шодиёна, чунки  с и з   туғилган кун!

            Қаршилаб олмоқдасиз  қ и р қ   о л т и   баҳорни,
            Ўзингизга шон..шараф бўлган зўр ифтихорни!
            Шодон, эрка қизисиз шундай  у л у ғ   диёрнинг, 
            Бундайин имтиёзлар фақатгина  с и з   у ч у н ,
            Бу кун зўр шодиёна, чунки  с и з   туғилган кун!

            В а т а н   ва халқ олдида эъзоз..у, ҳурматдасиз,
            Ҳамиша ва ҳар қачон самимий хизматдасиз!
            Мартаба, лавозимлар  б и р л а   кўп иззатдасиз,
            Бундай иззат...эҳтиром фақатгина  с и з   учун,
            Бу кун зўр шодиёна, чунки  с и з   туғилган кун!

            Суҳайлий бобонгиз ҳам сизга зўр таъзимдадир,
            Б а х т . . у ,   с а о д а т   тилаб, дуои азимдадир!
            Фараз қилинг,  б и р г а   у ,  бугунги базмдадир,
            Бундай катта  т а н т а н а   фақатгина сиз учун,
            Бу кун зўр шодиёна, чунки  с и з   туғилган кун!
                                  
                                                            СУҲАЙЛИЙ
                                                      (Қоражон ҚОДИРОВ)
                                                           Ў з б е к и с т о н

Комментариев нет:

Отправить комментарий