ҒАРИБ, БАХТИ
ҚАРОДУРМАН!
Неча
жабру жафолардан
омон қолган балодурман,
Ҳаёт
заҳмини кўп тортган,
юрак..бағри яродурман!
То
ҳанузким ишқ дардига
йўлиққан мубталодурман,
Бу
дардимга д а в о истаб,
Тамом
мотамда қолган бир
ғариб
мотамсародурман,
Бу оламда
фақир, мискин,
ғариб, бахти Қародурман!
Ишларимни
битирмакка
илож,
имкон тополмасман,
Мурувватли, саҳоватли
бирор
инсон тополмасман!
Чигал
мушкулларим бисёр,
ани осон тополмасман,
Фароғат,
айш қилурға ҳеч
фурсат..у, он тополмасман!
А р з у додим этиб
изҳор,
эмди
кимга бородурман,
Ғаму
андуҳ аро қолган
ўшал
бахти Қародурман!
Жаҳонгашта бўлай десам,
белимда
қувватим йўқдур,
Улуғ
ишларни қилмоққа
ирода,
журъатим йўқдур!
Ва ёки жанг қилай десам,
нетай,
куч..қудратим йўқдур,
Б у ю
к алломалардек ё
иззату ҳурматим йўқдур!
Чунон бемор..у ва ҳаста,
дардисар бедаводурман,
Тамом
мотамда қолган бир
ғариб,
бахти Қародурман!
Кимларгадур таъзим
айлаб,
ёлғон
ёки рост сўйладим,
Муболаға,
лофлар билан
давру
давронни куйладим!
Эл қатори юрдим,
аммо
баъзи
вақт тўй...тўйладим,
Келажак
деб авлодларим
бахтини кўпроқ ўйладим!
Ўзим
ғурбатаро қолган
тамом мотамсародурман,
Омади йўқ
бир дардисар,
азал бахти Қародурман
Ўз
ғамимга ўзим доғман,
жаҳон
бирла ишим йўқдур,
Нетайким,
мен учун охир
бирор
ғамхўр кишим йўқдур!
Қариб
қолдим ва хаттоки
оғзимда
кўп тишим йўқдур,
Ҳо..ю,
ҳавас ва бойликка
мутлақо
хоҳишим йўқдур!
Тугаб
умрим, бу оламдан
эмди ўтиб бородурман,
Ғаму
андуҳаро қолган
тамом,
бахти Қародурман!
Рўшнолик
кўролмасдан
бу
оламдан ўтиб кетсам,
Дарду
ғамим айтолмасдан,
ич..ичимга
ютиб кетсам?!
Фиғону
нолалар бирлан
бу еру
кўкни тутиб кетсам,
Қабрда
ҳам гиёҳ янглиғ
қуриб,
қақшаб битиб кетсам?!
Афсонадек э л оғзида
мен
абадий қолодурман,
Омади
йўқ, бир дардисар,
ўшал
бахти Қародурман!
Ёру
дўстлар, биродарлар,
м е н
и асло унутмангиз,
Менингдек
сиз бу оламда
заҳар...заққумлар
ютмангиз!
Чунон
ночор эрурманким,
мендан
имдод ҳам кутмангиз,
Суҳайлий
гар ўтиб кетса,
узоқ мотам ҳам тутмангиз!
Тугаб
умрим, бу оламдан,
нетай,
ўтиб бородурман,
Тамом
мотамда қолган бир
ғариб,
бахти Қародурман!
Комментариев нет:
Отправить комментарий