ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

воскресенье, 21 января 2018 г.

💭 ШАЙТОННИНГ НАЙРАНГЛАРИ

 ШАЙТОННИНГ НАЙРАНГЛАРИ!
➖Кунлардан бир кун Шайтон бир хонадонни дарвозасидан мўралаб каради. Карасаки молхона олдида ёш келин сигир соғаётганди. Сигирни икки ойлик бузокчаси эса икки уч кадам нарида, қозиққа бойланган холда онасига интилар эди. Пакир сутга лимлим тўлаётган бир паллада
,шайтонни хаёлига бир фикр келди.
➖Шайтон бузокчани арконини бўшатиб юборди. Бузокча шатолок отиб югирганча пакирдаги сутни ағдатиб юборди. Исроф бўлган сутни кўрган ёш келин, таёкча бн бузокчани бошига урди. Сигир эса боласини кизғаниб ёш келинни накд корнига сузиб юборди. Келинчак 6 ойлик хомиладор эди. Сигирни шохи корнига росса
каттик ботганидан, ўша заҳотиёқ келинчак жон таслим этди...
➖Шу пайт уйдан кайнота чикиб колди. Карасаки сигир келинини сузиб ўлдирган. Жахл отига минган кайнота ,уйдаги милтиғини олиб чикиб сигирни хам,бузокчасини хам отиб ташлади. Ўқ овозидан
чўчиб эшикка югириб чиккан куёв ,дадасини қўлидаги милтикни ва нарирокда корни ёрилиб конга беланиб ётган хотинини кўрдида , дадасини қўлидаги милтикни тортиб олиб ,дадасини отиб ташлади. Жахл устида килган ишидан пушаймон ўғил шу ондаёк ўз жонига касд килди.

➖Вокеани кузатиб турган шайтон эса хиринглаганча
Ахмоқлар мен бор йўғи бузокчани ипини ечиб юбордим халос - деганича жўнаб кетди.

(📚 Санадини Аллоҳ билади)

📌Изоҳ: Базилар қиссани ўқиб шунақа ҳам бўлар эканда деб ажабланишлиги мумкин. Ҳаётга қарасак бундай ҳолатларни жуда кўп кўрамиз. Ака-укалар, қариндошлар, ота-болалар, дўстлар урушиб юз кўрмас бўлиб, ҳатто қотилликларгача борган ҳодисалар анчагина. Шулардан биринчи нимадан ихтилоф чиққани ҳақида сўралса арзимаган майда нарсалардан ихтилоф чиқганини кейин ўзлари уни катталаштириб юз кўрмаслик, ҳатто қотиллик содир этиш даражасига борганлигини гувоҳи бўламиз.

➖Аллоҳ таоло бизни шайтоннинг найрангларидан сақласин.

Комментариев нет:

Отправить комментарий