ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

понедельник, 16 октября 2017 г.

Гуручнинг шифобахш хусусиятлари...


Гуручнинг шифобахш хусусиятлари...
Организмимизнинг фаолияти, асосан, ошқозон ва ичакларнинг қандай ишлашига боғлиқ. Ошқозон ва ичакларнинг деворлари зарарли қотишмалар билан қопланиб қолса, овқат ҳазм қилишга қийналади ва ҳар хил касалликларнинг келиб чиқишига сабаб бўлади. Маълум вақт мобайнида ошқозон-ичак деворини турли қотишмалар (шлак) қоплаб турса, бу ошқозон касалликлари, жинсий заифлик, бўғимларда оғриқ пайдо бўлиши, зарарли тузларнинг тўпланиши, буйрак ва жигар фаолиятининг бузилиши
ҳамда бошқа кўплаб муаммоларнинг ривожланишига олиб келади. Мазкур муаммо ҳал қилинса, овқат ҳазм қилиш фаолияти қайтадан тикланиб, организмдаги зарарли моддалар, масалан, холестерин, тош ва тузларни аста-секинлик билан чиқариб юбориш мумкин. Бу эса, ўз навбатида, бўғимлардаги оғриқ, ортиқча вазн, жигар ва буйракдаги нуқсонлар ҳамда жинсий заифлик каби хасталикларнинг даволанишига ёрдам беради. Демак, гуруч ёрдамида ошқозон-ичакдаги шлакларни йўқотиш билан бутун организмни тозалашга эришиш мумкин.
ГУРУЧДАН ТОЗАЛОВЧИ ДАРМОНДОРИ
Бунинг учун 2 ош қошиқ тозаланмаган гуруч ёки яхши пишган гуручни бир пиёла сувга ивитинг (камида эрталабгача турсин). Эрталаб ивитилган гуручни чайиб, 200 мл сув билан оловга қўйинг ва беш дақиқа қайнатинг. Сўнг сувини тўкиб, 200 мл тоза сув билан яна беш дақиқа қайнатинг. Бу жараённи уч марта такрорлаб, сувини тўкинг. Тўртинчи марта озгина сув билан пишгунича қайнатинг. Қайнатилган гуручнинг сувини тўкишдан мақсад унинг таркибидаги крахмални чиқариб юбориш. Шундагина гуруч ошқозон ва ичаклардаги ортиқча моддаларни бекаму кўст тозалайди.
Гуручга туз, шакар, ёғ каби нарсалар қўшманг. Тайёр бўлган гуруч таъмсиз бўлса-да, ниҳоятда шифобахшдир. Бу гуручни эрталаб оч қоринга енг, сўнг камида уч соат ичимлик ичманг ва бошқа егуликлар истеъмол қилманг. Ана шунда кутилган натижага эришасиз.
Эслатма! Муолажа давомида ёғли таомлар, ширинликлар ва бош-қа маҳсулотлар еманг. Чунки ошқозон ва ичак деворларига ёпишиб олган шлакларнинг қотиб қолишига кўпроқ шу маҳсулотлар сабаб бўлади. Буни юмшатиш учун эса улардан вақтинча воз кечиш талаб этилади.
Мазкур муолажанинг ҳеч қандай акс таъсири йўқ. Муолажани камида йигирма кун давом эттиринг. Ушбу тозалаш бехато амалга оширилса, тозалашдан сўнг олти ой мобайнида организм ўзини-ўзи ҳимоялашни давом эттираверади.
СОҒЛОМ ОЗДИРУВЧИ ПАРҲЕЗ
Гуручли парҳез нафақат ортиқча вазндан халос этади, балки организмни ортиқча шлак ва тузлардан тозалайди. Чунки у паст калорияли шифобахш неъматдир. Гуручда инсон саломатлиги учун зарур бўлган 8 та асосий аминокислота мавжуд. Калий юрак мускулларининг яхши ишлаши, оқсил моддаси организмнинг функционал боғланиши, темир, фосфор, рух, кальций, йод ва В гуруҳидаги витаминлар эса асаб системаси фаолиятининг яхшиланиши ҳамда соч, тирноқ ва терининг соғломлашувига ёрдам беради.
Бошқа бошоқли ўсимликлар билан солиштирганда гуруч таркибида глютен йўқ. Бу эса унинг ҳеч қандай аллергик жиҳатга эга эмаслигидан далолатдир.
БОШ МИЯ ФАОЛИЯТИНИ ЯХШИЛАЙДИ
Гуруч таркибида клейковиннинг йўқлиги унинг янада фойдали бўлишига ёрдам беради. Бунинг ўрнида унда лецитин сақланади. Бу эса бош мия фаолиятини яхшилайди, хотирани ўткирлаштиради. Гуручдаги гамма-амино ёғли кислотаси артериал қон босимини меъёрлаштиради, олигосахарид ичак фаолиятини мустаҳкамлайди, калий эса инсон организмини ортиқча туз ва сувдан халос этади.
ДИАБЕТ БИЛАН ОҒРИГАН БЕМОР ГУРУЧ ЕЙИШИ МУМКИНМИ?
Гуручда оқсил, ёғ, углевод ва В гуруҳидаги барча витаминлар ҳамда қувватлантирувчи элементларнинг мавжудлиги боис у қанд касаллиги билан оғриган беморларга жуда фойдали. Масалан, гуручда 78 фоиз углевод бор. Углеводни организмга қанча кўп сингдирсангиз, қондаги ёғ ва қанд миқдори шунча пасаяди. Шунингдек, гуручда В гуруҳидаги витаминлардан тиамин (В1), рибофлавин (В2), ниацин (В3) ва В6 витаминининг етарлича сақланиши қондаги қанд миқдорининг пасайиши ҳамда асаб системасининг мустаҳкамланишига кўмаклашади.
ЯНА ҚАНДАЙ КАСАЛЛИКЛАРГА ШИФО?
Гуручда аллергия қўзғовчи глютен — ўсимлик оқсили ҳамда туз жуда кам сақланади. Бу эса унинг буйрак, жигар ва юрак-қон томири касаллиги билан оғриганларга ҳамда ортиқча вазндан шикоят қилувчиларга ҳам фойдали эканидан далолатдир.
Гуручда калий миқдорининг кўплиги боис у организмга туз тушиши хавфини камайтирувчи катализаторга айланади.
Шунингдек, оқ гуручда фосфор, темир, рух, кальций ва йоднинг кўп миқдорда, целлюлоза (клетчатка) нинг эса ўта кам сақланиши уни қувватлантирувчи дармондорига айлантиради.
ДЕНГИЗ МАҲСУЛОТЛАРИ ВА ГУРУЧЛИ ПАРҲЕЗ
Бундай парҳез кун давомида икки маҳал, эрталаб гуруч, кечқурун балиқ ёки денгиз маҳсулотлари билан ўтказилади. Уларни таъбга кўра турли кўкат ва зираворлар билан қўшиб ейиш мумкин, фақат туз билан эмас. Бундай усулдаги гуручли парҳез организмдан ортиқча ёғ, сув ва тузни ҳайдаб чиқаради. Шунинг баробарида организмни шифобахш витамин ва микроэлементлар билан тўйинтиради.
Муолажа муддати — 5-7 кун. Қайнатилган гуруч миқдори эса 1 кунда 200 грамм бўлиши керак.
Яқинларингизга ҳам улашинг.
Cоғлиғингиз учун  севимли канал . Сизлар билан доим  Каналга аъзо бўлиш учун линкни босинг👇👇👇
 www.malhamuz.blogspot.com
🌹
🌿      🍒💞🍇 телеграмда    @malhamuz

Комментариев нет:

Отправить комментарий