ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

вторник, 17 октября 2017 г.

пайғамбаримиз(сав) нинг севимли озиқ-овқатлари


«Islam-today.ru» Муҳаммад алайҳиссаломнинг энг севимли озиқ-овқатлари рўйхатини тузди, деб ёзади «Дарё» нашри
Арпа

У организмни зарарли моддалардан тозалайди, овқат ҳазм қилишни йўлга қўяди ва ичакда фойдали бактериялар ўсишига имкон беради.

Хурмо (финик)

Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи васаллам) уйда хурмосиз озиқ-овқат бўлмайди, деганлар. У соч ва тери учун фойдали, шунингдек, кўриш қобилияти билан боғлиқ ва жигар касалликлари олдини олишда ёрдам беради. У юрак учун ҳам фойдали.



Анжир

Ҳазм қилишни яхшилайди ва ҳорғинликда ёрдам беради.

Узум

Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи васаллам) қонни тозаловчи, тетикликни оширувчи, буйракларни мустаҳкамлаб, ичакларни тозаловчи узумни яхши кўрганлар.

Асал

Овқат ҳазм қилишни яхшилайди, қувватни тиклайди, иммунитетни оширади.

Тарвуз

Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи васаллам) тарвуз айниқса ҳомиладор аёллар саломатлиги учун фойдали, деганлар. Унинг таркибидаги ферментлар ичакнинг нормал фаолият юритишини таъминлайди. «Тарвузни истеъмол қилган ҳар қандай ҳомиладор аёл ташқи кўриниши чиройли ва феъл-атвори ҳам гўзал бўлган болани дунёга келтиради», — деганлар пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи васаллам).

Сут

Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи васаллам) тозалиги бўйича сутга тенглаша оладиган бошқа ҳеч қандай ичимлик йўқлигини айтганлар. Сут белни ва мияни бақувват қилади, кўриш қобилиятини ва хотирани яхшилайди.

Қўзиқорин

Муҳаммад пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи васаллам) у кўз учун яхши восита эканлигини айтганлар. Қўзиқорин организм учун тўйимли ва осон ҳазм бўладиган маҳсулотдир.

Зайтун ёғи

У тери, соч учун ажойиб восита, шунингдек, кексайиш жараёнини секинлаштиради ва овқат ҳазм қилишни яхшилайди.

Анор

Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи васаллам) анор 40 кун ичида шайтондан ва ёвуз ниятлардан тозалашини айтганлар.

Cоғлиғингиз учун севимли канал . турли касалликлар ва уларни олдини олиш. Сизлар билан доим Каналга аъзо бўлиш учун линкни босинг👇👇👇
www.malhamuz.blogspot.com
🌹
🌿 🍒💞🍇 телеграмда @malhamuz


Комментариев нет:

Отправить комментарий