АРИЛАР-ЎЗГА САЙЁРАЛИКЛАРМИ?
Бу миттигина
ҳашаротларни Сулаймон “донишмандлиги билан муҳтарам” деб мадҳ этган. Наполеон Бонапарт эса уни Элба
оролининг байроғида тасвирланган. Афлотунга нотиқликни арилар бахш этганлиги
ҳақида ҳам афсона мавжуд. Француз шоир
ва ёзувчиси Шаториан эса уни тараққиёт рамзи ҳисобланган. Умуман арилар
айниқса, асаларилар ўз турмуш тарзлари билан кўп мутафаккирларни қизиқтириб
келишган.
Биринчи сулола Фиръавнларнинг сағана деворида
тасвирланган бу ҳашоратларни кейинги авлод яъни Мисрликлар давлат рамзи
нишонига айланди: ари тасвири қирол ёпинчиғи ва тахт устидаги пардага
туширилган эди.
Таниқли зооруҳшунос Реми Шовеннинг фикрига
кўра, асаларилар дунёси “гўё ўзга сайёрадан келиб қолгандек” ғаройиб. Балки
ҳақиқатан ҳам шундайдир. Ҳар ҳолда бу қанотли меҳнаткашларнинг ҳаётини диққат
билан кузатган олимлар шундай тахминни олға суришмоқда.
Асаларининг лотинча номи-Apis mellifera, яъни “асал келтирувчи буқа”-дир
дейилган. Қадимги халқлар буқани муқаддас билиб, унинг мавжудлигини дунёнинг
яралиши билан боғлаганлар. Ҳатто қадимги Мисрда Фиръавнни “Қора Ер Буқаси” деб
номлашган. Демак асаларилари ҳам маъбуд буқа экан. Аммо у “Самовий буқа” бўлиб,
гулларни чангитиш ва маъбулар емаги бўлган асал яратиш учун хизмат қилади.
Асаларилар чиндан ҳам жуда ғаройиб
мавжудотлар. Улар бошқа учувчи
махлуқотлардан ўзгача чақишади ҳам. Душманга нишини санчиб, ари учиб
етмайди-балки халок бўлади ва бу билан уни ана шундай аянчли чора қўллашга
мажбур қилишганини кўрсатади. Умуман
асаларилар билан мулоқотда бўлиш мушкул масала. Қадимда асаларари билан
шуғулланишга фақат юксак даражали роҳибгина ҳақли бўлишган. Ҳатто “асаларига
ёққанлар” унвони ҳам мавжуд бўлиб, Ҳабашистоннинг баъзи шохларигина шундай
номга сазовор бўлганлар. Ўша даврлардан буйн асаларичиларни сеҳргарлар билан
тенглаштиришади.
Баъзи иримлапга қараганда Ер юзида арилар
қолмаса, қиёмат бошланаркан. Ҳинд маъбуди Пранани ҳам ҳамма тасвирларда
асаларилар ўраб туради. Прана
-Коинотдан
келгувчи ҳаётий куч бўлиб, у тугаса дунё ҳам тугайди. “Уялинг! Ахир сиз мана шу
ожиз ҳашоратлар донолигига ҳам эришолмайсиз”
Деганди қадимги
Юнон файласуфи Сенека. Асаларилар ҳаётини ўрганиш бутун умрини бағишлаган
олимлар ҳам анчагина. Шулардан энг аҳамитлиси эътиқодлар билимдони, ёзувчи ва
файласуф Морис Метерлинкдир.
Нобел мукофотининг соовриндори Метерлинк
Париждани уйига шишадан ясалган асалари уяси ўрнатиб, сирли ҳашаротлар ҳақида
ўз кўзи билан кўрган маълумотларига асосланиб махсус рисола яратди. Олимнинг
фикрича асаларилар ҳаётининг асосий мазмуни келгуси авлодлар учун ўз-ўзини
қурбон қилишдан иборат. Уя қурилиши, ички тартиб, ёш маликаларни тарбиялаш,
она-маликани парваришлаш-буларнинг ҳаммаси ўта кучли тартиб асосига қуритилган.
Бундоқ ўйлаб қаралса, бу қонунлар алоҳида олинган арининг яхши яшаши учун имкон
яратмайди. Бироқ, гап шундаки, ёлғиз ари ҳам бўлмайдида! Ёлғиз қолган ари бир
неча соатдан сўнг ўлади! Кўпинча баҳорда, гуллаш авжига чиққанда шундай бўлади. Гулдаги нектарни ичиб
олган асалари маст бўлиб, уйга қайтиш йўлини тополмай ҳалок бўлади!
Асалари уясидаги тизим ҳавас қилгудек
даражада. Она-малика, бир неч юз бекорчи эркак асалари ва 10.000 ишчи арилар
ниҳоятда юксак уйғунликда яшашади. “Агар бизга номаълум дунёлардан бирор вакил
келиб, Ер юзидаги энг мукаммал нарсани кўрсатишни сўраганда, ҳеч шубҳасиз,
асалари уяси (мумкатаги)нинг бир бўлагини намойиш этардик”,-деб ёзади Морис
Метерлинк.
17 асрда асалари уясининг томонларини лчов
бирлигиклари қаторига қўшиш таклиф қилинган, чунки у доим бир хил-5,37
миллиметрга тенг бўлади. Асаларилар ўз
душманлари бўлган ҳашоратларни ғалати
тарзда халок қилишади. Улар ўзларига тажовуз қилаётган катта арини сезиб
қолишса, уни 300-400 та асалари ўраб олиб, 20 дақиқалар тирик ҳосил қилишади.
Сўнг тарқаб кетишади ва ари ерга жонсиз йиқилади. Лекин бу жараёнда уни бирорта
ҳам асалари чақмайди! Ари иссиқ уришидан ўлади. Ахир асалари тўдаси орасида
ҳарорат 46 даражагача кўтарилиб кетадида.
Уяда она-маликанинг ўлиши ҳақиқий фожеага
айланиб, барча арилар ғам-андухга чўкади. Ҳеч ким асал йиққани чиқмайди қўриқчи
эркак арилар ҳам “иш ташлашади”.
Асалариларни ўрганишга 90 йил умрини
сарфланган Рени Шовен ўлими олдидан: “Энди тушундим: мен бутун умр
инсонсонларни ўрганиш билан шуғулланган эканман!” деб хитоб қилади.
Абдукодир Нурмухаммад ўғли Саттаров
Комментариев нет:
Отправить комментарий