ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

понедельник, 16 октября 2017 г.

Нок - шифобахш мева

🍐Нок - шифобахш мева

- Нок меваси овқат ҳазм қилинишини яхшилайди

- Олимлар нок яқин уч минг йиллар олдин қадимги Юнонистонда маданийлаштирилган деб ҳисоблашади.

- Энг кўп нок етиштирадиган мамлакат – Хитой.

- Нокнинг ўртача 80 фоизини сув ташкил қилади.

- Энг йирик нок Японияда етиштирилган. Унинг оғирлиги уч килограммга яқин
бўлган.

- Нок мевасидан қоқи, қиём, шарбат, мураббо тайёрласа бўлади.

- Нок таркибида органик кислоталар, шакар, ошловчи моддалар, клетчатка, А провитамини, В, С витаминлари ва азот моддалари мавжуд.

- Нок таркибидаги пектин моддаси организмдан заҳарли моддаларни ҳайдаб чиқаради. Бу мева стресс ва депрессияга қарши курашиш, меъда-ичак тизимини микроблардан ҳимоя қилиш, овқат ҳазм қилинишини яхшилаш хусусиятларига ҳам эга.

- Бундан ташқари, нок сурункали буйрак касалликларини даволашда, томирларни мустаҳкамлашда ва кайфиятни яхшилашда самарали фойда беради.


❗️Қандли диабетга йўлиққан беморларга нок ейиш тавсия этилади.

- Ғарбий яримшарда нок атиги тўрт аср олдин тарқала бошлаган.

- 2006 йилда нокнинг совуққа чидамли нави яратилган. У Урал бўйлари ва Ғарбий Сибир ҳудудларида ўстирилади.

- Дунё бўйича нокнинг 5 мингдан ортиқ нави бор.

- Нок дарахти 50–300 йилгача яшаши мумкин.

- Нок кўчати экилгач, 5–6 йилда мевага кирса, 20-25 йилдан сўнг тўлиқ ҳосил беради.

Комментариев нет:

Отправить комментарий