ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

пятница, 1 сентября 2017 г.

УЙДА ТИНЧИНГ БЎЛМАСА...

УЙДА ТИНЧИНГ БЎЛМАСА...
Тополмайин бир сирдош,
Сездирмай тўкарсан ёш.
Кетгинг келар олиб бош,
Уйда тинчинг бўлмаса.

Оғрийди жон-у дилинг,
Ишга бормайин қўлинг,


Нимадир тўсар йўлинг,
Уйда тинчинг бўлмаса.

Бахтинг ҳам кетиб йироқ,
Омадинг келмас мутлоқ,
Соғлиғинг бўлар чатоқ,
Уйда тинчинг бўлмаса.

Осмонинг қоплаб булут.
Ороминг бўлар унут,
Қалбгинангга тушар ўт,
Уйда тинчинг бўлмаса.

Тўй - томоша бўлса ҳам,
Татимас ҳеч бир байрам.
Ҳар кунинг бўлар мотам,
Уйда тинчинг бўлмаса.

Баъзан бўғилиб нафас,
Туюлар уйинг қафас,
Бир муддат тургинг келмас,
Уйда тинчинг бўлмаса.

Тақдиринг бўлиб тақир,
Излайсан меҳр, қадр.
Яшашга қолмас сабр,
Уйда тинчинг бўлмаса..!

© Дилноза КАМОЛ

Комментариев нет:

Отправить комментарий