ҒИЙБАТ БОР ЖОЙДА, МЕН ЙЎҚМАН!
Бир инсон ҳақида сўз очинг агар,
Парвойим палакдир не десангиз гар,
Ғийбатга тоқат йўқ қулоқларим кар,
Мен йўқман дўстларим, ғийбат бор жойда.
Сўзлайсиз йўқ ердан тухматлар тўқиб!
«Иғво» деб аталган китобни ўқиб,
Наҳотки тўймайсиз гуноҳга бўкиб,
Мен йўқман дўстларим, ғийбат бор жойда.
Ғийбатнинг гуноҳи зинодан оғир,
Биламиз манзили жаҳаннам охир,
Лекин биз қўрқмаймиз бўлдик тош бағир,
Мен йўқман дўстларим, ғийбат бор жойда.
Ғийбат ва бўхтонни қўйинг биродар,
«Қуръон ва суннат»га қайтинг биродар,
Ғийбатдан не фойда айтинг биродар?
Мен йўқман дўстларим, ғийбат бор жойда.
Ўйингиз қоп-қора, ўзингиз заҳар,
Ўлсангиз кетасиз дўзахга агар,
Ўтинчим, қилинг сиз тилингиз шакар,
Мен йўқман дўстларим, ғийбат бор жойда.
Қизиқмам бировнинг айбин билишга,
Ортидан тош отиб, гўштин шилишга,
Вақтим йўқ, сиз билан ғийбат қилишга,
Мен йўқман дўстларим, ғийбат бор жойда.
Дониёрбек Раимжонов
Бир инсон ҳақида сўз очинг агар,
Парвойим палакдир не десангиз гар,
Ғийбатга тоқат йўқ қулоқларим кар,
Мен йўқман дўстларим, ғийбат бор жойда.
Сўзлайсиз йўқ ердан тухматлар тўқиб!
«Иғво» деб аталган китобни ўқиб,
Наҳотки тўймайсиз гуноҳга бўкиб,
Мен йўқман дўстларим, ғийбат бор жойда.
Ғийбатнинг гуноҳи зинодан оғир,
Биламиз манзили жаҳаннам охир,
Лекин биз қўрқмаймиз бўлдик тош бағир,
Мен йўқман дўстларим, ғийбат бор жойда.
Ғийбат ва бўхтонни қўйинг биродар,
«Қуръон ва суннат»га қайтинг биродар,
Ғийбатдан не фойда айтинг биродар?
Мен йўқман дўстларим, ғийбат бор жойда.
Ўйингиз қоп-қора, ўзингиз заҳар,
Ўлсангиз кетасиз дўзахга агар,
Ўтинчим, қилинг сиз тилингиз шакар,
Мен йўқман дўстларим, ғийбат бор жойда.
Қизиқмам бировнинг айбин билишга,
Ортидан тош отиб, гўштин шилишга,
Вақтим йўқ, сиз билан ғийбат қилишга,
Мен йўқман дўстларим, ғийбат бор жойда.
Дониёрбек Раимжонов
Комментариев нет:
Отправить комментарий