ЮРТБОШИМИЗ
РАҲНАМО
Ўзбекистон Республикаси Биринчи
Президенти Ислом КАРИМОВнинг
порлоқ ва ёрқин хотирасига
Ватанимиз
Мустақил,
тинчдир замину само,
Бу Ватанда йўқ
эрур
ҳеч қандайин муаммо!
Эркин, озод
яшайди
кенг фуқаро, уламо,
Мабода чиқиб
қолса,
чалкашликлар ва аммо,
Бўлар эди бизларга
Юртбошимиз Раҳнамо!
Чаққон, дадил
борамиз
ҳамиша тўғри йўлдан,
Эркимизни
бермаймиз
асло
ҳеч қачон қўлдан!
Кириб келса
душманлар
қуруқик
ёки кўлдан,
Уни янчиб
ташлаймиз
ёғилиб
ўнгу сўлдан,
Бўлар эди
бизларга
Юртбошимиз Раҳнамо!
Фарзандларимиз мағрур,
улар
баркамол авлод,
Она Ватан қўйнида
ўсишар
қувноқ ва шод!
Ўлкамиз кундан
- кунга
яшнаб, бўлмоқда обод,
Барча миллат ва
элат
биродар, эркин, озод,
Бўлган эди бизларга
Юртбошимиз Раҳнамо!
Шаҳарлар ва қишлоқлар
озода, гўзал, кўркам,
Олтин
дала ва боғлар
қишда ҳам мисли кўклам!
Янги қиёфа
билан
яшнамоқда
ҳур Ўлкам,
Бундай ўлка
дунёда
бўлар жуда камдан-кам,
Бўлган эди
бизларга
Юртбошимиз Раҳнамо!
Бу
Ватанда кексалар
иззату
ҳурматдадир,
Ўғил-қизлар –
барчаси
меҳнату
хизматдадир!
Илм – фанга
эътибор
ниҳоятда
каттадир,
Мақсадларимиз
аниқ,
дил
пок ҳақиқатдадир,
Бўлган эди
бизларга
Юртбошимиз Раҳнамо!
Бундай
замонни асло
инсоният кўрмаган,
Энг бахтиёр
зотлар ҳам
кўришга улгурмаган!
Кўрсалар ҳам
тинч яшаб,
давру даврон сурмаган,
Келажак
авлодларга
озод Ватан қурмаган,
Бўлган эди
бизларга
Юртбошимиз Раҳнамо!
Ўлкамда маъмурчилик,
халқим яшар фаравон,
Эртанги
кунимизнинг
йўллари кенг ва равон!
Она Ватан
яшнайди,
кеча-кундуз
чароғон,
Суҳайлий дер,
ҳамиша
бўлсин
бу дорулламон,
Бўлган эди
бизларга
Юртбошимиз Раҳнамо!
--------------------
Комментариев нет:
Отправить комментарий