ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

пятница, 1 сентября 2017 г.

АЛАМ БИЛАСИЗМИ НИМА?

☺️💞😔😢😡АЛАМ БИЛАСИЗМИ НИМА?🔹


Алам... Ватанда туғилса, ўсса, яқинлари билан бахтиёр яшаса-ю, ўзга юртни беш-тўрт сум пулини кўриб, ўша юртни ватанидан устун билса....

Алам... Дунёга келтирган, емай едириб, оқ ювиб катта қилган, бутун умрини фарзандим деб яшаган она, айрим уддабурон келинларни "химмат"и билан онадан бегонага
айланса ...

Алам...Не не орзу умидлар билан катта қилган, кўз гавхаридек асраб авайлаб ўстирган қизини, айрим қайнона уйида хизматкорданда хорроқ бўлиб яшаётганини онаси кўриб турса-ю, аммо бир оғиз гап гапира олмаса....

Алам....тўйгача опам, синглим деб жонини хам беришга тайёр булган жигарлар, уйлангач шунчаки салом аликдан нарига ўтмаса....

Алам.... Она бутун умрини оилам, болам деб яшаса, соғлиғи, борлиғини сарфласа,
"Болам катта булса мазза килиб иззат хурматда яшайман" деган орзуларда тонг оттирса-ю, энди болалари бўй етиб қолганда меҳнатлари роҳатини кўролмай дунёдан ўтиб кетса....

Алам... Бировни хаққини еб, бойлик ортириб семириб юрганлар пули кўплигидан қўша-қўша хотинли бўлиб юрса-ю, зўрға кунини кўриб юрган камбағал касал бўлиб дорига пул топа олмаса....

Қанчалик алам бўлмасин, биз битта нарсани унутмаслигимиз керак:
Бу дунё синовли дунё... Яратган кимгадир бериб, кимгадир бермай синайди. Агар шу синовлардан чиройли сабр билан ўтсак, албатта ҳаммаси яхши бўлади...
Cоғлиғингиз учун севимли канал. Сизлар билан доим босинг www.malham1uz.blogspot.com
🌹
🌿 🍒💞 телеграмда @malhamuz Мақола ёққан бўлса Дўстларингиз билан бўлишинг! Фойдали ва саломатлигиз учун керакли канал ☺️🍒💞 телеграмда @malhamuz

Комментариев нет:

Отправить комментарий