ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

суббота, 2 сентября 2017 г.

"МУСОФИРИМ"

💞😢😔🍇😡_"МУСОФИРИМ"________

_Юр ватанга к,айтамиз дўстим.
_Уйда олма анор пишибди.
_Битмас экан хеч каму кўстим.
_Ўзга юрта аёз тушибди.
_Нилуфарни буйи етибди.
_Кўпайибди ташвишу уйи.
_Келаси ой эканмиш тўйи.
_Юр Ватанга к,айтамиз дўстим.


_Шунча ризқинг топганинг етар.
_Ташвишларинг нарирок итар.
_Эрсиз уйда барака кетар.
_Юр Ватанга қайтамиз дўстим.
_Яна бироз ишлайман дема.
_Яна бир йил қишлайман дема.
_Мен кетсам сен ич этинг ема.
_Юр Ватанга қайтамиз дўстим.
_Кўнгил ипин тугиб кетмасин.
_Бошгинангни эгиб кетмасин.
_Севган қизинг тегиб кетмасин.
_Юр Ватанга қайтамиз дўстим.
_Қийнар Юртинг соғинчи ёмон.
_Ер ағдариб чопамиз кетмон.
_Уйда кутар 0нанг ёпган нон.
_Юр Ватанга қайтамиз дўстим.
_Бизни юртда одамлар ахил.
_Совғаларни олиб хилма хил.
_Яқинлашиб қолди янги йил.
_Юр Ватанга қайтамиз дўстим.
_Болдан тотли ўрик гилоси.
_Бизнинг Ватан юртлар аълоси.
_Мусофирни битсин савдоси.
_Юр Ватанга қайтамиз дўстим.
_Ҳур Ватанга қайтамиз дўстим.

_Мусофирдаги юртдошларимизни ўзинг панохингда асра оллохим..!___Cоғлиғингиз учун севимли канал . Сизлар билан доим босинг www.malhamuz.blogspot.com
🌹
🌿 🍒💞🍇 телеграмда @malhamuz Мақола ёққан бўлса Дўстларингиз билан бўлишинг!

Комментариев нет:

Отправить комментарий