☺️😊💞ҲАЖНИНГ АДО ЭТИЛИШИ
Ҳаж сафарига отланаётган кишининг биринчи қиладиган амали эҳромдир. Эҳромга кирмоқчи бўлган одам сочини тартибга келтириб, тирноғи, мўйлаби ва олиниши лозим бўлган тукларни олиб, кейин ғусл қилади. Сўнг икки парча оқ рангли, янги ёки ювилган тоза матони олиб, бирини киндиги ва тиззасини тўсадиган қилиб белига тутади. Буни изор дейилади. Иккинчисини елкаси аралаш айлантириб ўрайди. Буни ридо дейилади. Баданига ва ридосига хушбўй нарса суртади, аммо кийимда унинг ранги қолмаслиги шарт. Сўнг икки ракъат намоз ўқийди. Намоздан сўнг ният қилиб, талбия айта бошлайди.
Ният
اللهم إنى اريد الحج فيسره لى و تقبله منى
«Аллоҳумма, инний урийдул ҳажжа, фа йассиҳу лий, ва тақоббалҳу минний»
(«Аллоҳим, ҳажни ният қилдим. Уни осон қилиб, даргоҳингда қабул қил»).
Талбия
لبيك اللهم لبيك لاشريك لك لبيك إن الحمد و النعمة لك و الملك لاشريك لك
«Лаббайкаллоҳумма лаббай! Лаа шарийка лака, лаббайк! Иннал ҳамда, ван-ниъмата лака вал мулк, лаа шарийка лак!» («Лаббай Аллоҳим, лаббай! Сенинг шеригинг йўқдир, лаббай! Барча ҳамдлар, неъматлар ва мулк Сеникидир, Сенинг шеригинг йўқдир»)
Талбия айтиш билан ҳожи эҳромга кирган ҳисобланади ва шу лаҳзадан унга эҳромга оид ҳукмлар жорий бўлади. Талбия намоздан кейин ҳам, одамларни учратганда ҳам, кўтарилаётганда ҳам, тушаётганда ҳам, саҳар чоғи уйқудан уйғонганда ҳам ҳамиша айтилаверади.
Сизлар билан доим босинг www.malhamuz.blogspot.com
🌹
🌿 🍒💞🍇 @malhamuz Мақола ёққан бўлса Дўстларингиз билан бўлишинг!
Комментариев нет:
Отправить комментарий