ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

пятница, 18 августа 2017 г.

Ҳазрати Ҳожар ким бўлган


💞☺️🍒ҲАЗРАТИ ҲОЖАР ЧЎРИ БЎЛГАНМИ ЁКИ МАЛИКА?
Бу ўринда бир савол пайдо бўлади, Исмоил алайҳиссаломнинг оналари Ҳожар чўри бўлганми ёки маликами? Ҳақиқат шуки, Ҳожар онамиз Миср подшоҳининг қизи бўлганлар. Подшоҳ Сора онамизга ёмон ниятда қўл чўзган эди, бирдан ҳушидан кетиб йиқилди ва бу ҳол уч бор такрорланди. Шундан сўнг подшоҳ Сора онамизни нақадар тақводор ва соҳиби каромат аёл эканига амин бўлди ва Сора онамизни ҳайбати подшоҳ қалбини эгаллади. Шунинг учун подшоҳ ўз қизи Ҳожарни Сора онамиз хизматига бериб, хизматкорларига: “Уни қаердан олган
бўлсаларинг ўша жойга қайтаринглар” деди. Иброҳим алайҳиссалом Сора онамиз ва унинг хизматкори Ҳожарни олиб Қудсга қайтди. Шу тарзда маълум бир вақт ўтди. Шу вақт оралигида Сора онамиз фарзанд кўрмай, ўзларини бепушт деб ўйладилар. Бу вақтда Ҳожар онамиз ҳам балоғат ёшига етиб қолган эдилар. Шунда, Сора онамиз ўзларининг хизматкорлари малика Ҳожарни никоҳ учун эрлари Иброҳим алайҳиссаломга тақдим қилдилар. Иброҳим алайҳиссалом малика Ҳожар онамизга уйландилар ва у иккалаларидан Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг боболари Исмоил алайҳиссалом дунёга келдилар.
Сизлар билан доим босинг www.malham1uz.blogspot.com
🌹
🌿 🍒💞🍇 @malhamuz

Комментариев нет:

Отправить комментарий