ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

вторник, 15 августа 2017 г.

“Саратон”нинг совуқ нафасидан йироқ бўлинг!

☺️😢😡💞​“Саратон”нинг совуқ нафасидан йироқ бўлинг!
Шифокорлар касални даволагандан кўра олдини олган яхши дейишади. Халқ табобатида ҳам касалликларни олдини олиш учун кўпгина доривор дамламалар тавсия этилади. Турли ўсма касалликларни олдини олиш учун таомномангизда доимий бўлиши керак бўлган маҳсулотлар ҳақида шифокор онколог-маммолог Шаҳло Азизова маслаҳатларига қулоқ тутамиз.

1. Зайтун ёғи. Бир кунда 1 қошиқ истеъмол қилиш етарли.

2. Кўк чой. 10 дақиқа дамлаб қўйиб, кунига 2-3 марта ичилади.



3. Занжабил зиравори. Овқатга қора мурч билан биргаликда ишлатилади, бўлмаса ҳазм бўлмайди. Кунига бир чимдим ишлатиш кифоя.

4. Қуритилган, музлатилган олча, малина, қорағат (черника)ни кўп истеъмол қилиш лозим.

5. Олхўри, шафтоли, ўрик меваларини тез-тез истеъмол қилиш.

6. Сабзавотлар, карамнинг барча турлари айниқса димлаб пиширилгани жуда фойдали.

7. Саримсоқ ва пиёзни кунига хомлигича ёки зайтун ёғида енгил қовуриб еса хам бўлади.

8. Қўзиқорин. Турли хилларини истеъмол қилиш мумкин.

9. Қора шоколад. Айниқса таркибида какао миқдори 70 фоиз бўлгани фойдали, сутли шоколад бундан мустасно.

10. Помидор. Зайтун ёғида димлангани жуда фойдали.

Қандай маҳсулотларни камроқ истеъмол қилган маъқул?

Шакар.
Нон. Оқ бўлка нон, пишириқлар, гуруч, кўп қайнатиладиган макаронлар.
Спиртли ичимликлар.
Маргарин ва ёғлар.
Картошканинг қовурилгани, чипслар, пиццалар, хот-доглар ва бошқа фаст-фудлар.
Қуёшда турган пластик идишдаги сув.


Қайси маҳсулотлардан кўпроқ?

Асал, қора нон, буғдой нон, қора гуруч, гречка, сули ёрмаси (овсянка), ясмиқ дони (чечевица), ловия, ширин картошка, мевалар.
Уйда тайёрланган лимонад, цитрус мевалар пўстлоғидан тайёрланган чойлар.
Зайтун ёғи, зиғир ёғи, табиий сут маҳсулотлари. Сабзавотлар. Майда балиқлар. Табиий гўшт маҳсулотлари, тухум.
Пўстлоғи олинган мева ва сабзавотлар.
Фильтрланган сув, минерал сув (шиша идишларда) Сизлар билан доим босинг www.malhamuz.blogspot.com
🌹
🌿 🍒💞 @malhamuz Мақола ёққан бўлса Дўстларингиз билан бўлишинг! Фойдали ва саломатлигиз учун керакли канал ☺️🍒💞 @malhamuz

Комментариев нет:

Отправить комментарий