ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

суббота, 12 августа 2017 г.

насихат

Ёши улуғ кишидан сўрашди:

- Ўтган умрингиз давомида нималарни ўргандингиз?

Жавоб берди:
• Дунё паст ва арзимас эканлигини ўргандим.

• Кейинчалик бўлса ҳам, мазлумнинг ғалаба қозониши аниқ эканлигини ўргандим.

• Туннинг ўқи адашмаслигини ўргандим. (Яъни кечасидаги ибодат, дуо аниқ ижобат бўлишини).

• Биз ғафлатда қолиб, ҳаёт ҳар бир лаҳзада тугаши мумкинлигини ўргандим.

• Ширин сўзлик, очиқ юзлик ва карам - саховат ахлоқнинг дастмояси эканлигини ўргандим.



• Дунёдаги энг бой инсон - тану жони соғ, тинчлик - хотиржамликка эга бўлганлар эканлигини ўргандим.

• Ким саримсоқни экса, райҳон эмас, айнан саримсоқ ҳосилини олишини ўргандим.

• Умр ниҳоя топишини, ишлар эса тугамаслигини ўргандим.

• Инсонлар билан сафар қилиш, энг дақиқ - нозик нарсани ҳам кўрсатадиган микроскопга ўхшайди. Сизга инсонларнинг аслини кўрсатишлигини ўргандим.

• «Мен», «мен» деб гап сотадиганларнинг кўпини ичи бўш эканлигини ўргандим.

• Асли олтин бўлган, тиллолигича қолишини, асли темир бўлган, ўзгаришини, занглаб қолишини ўргандим.

• Кичик ўлим бўлган уйқуга ҳозирлик кўриб мириқиб ётиш учун биз хонани ҳавосини алмаштириб, совитиб, ётоғимизни тўғирлар эканмиз - у...

Лекин, ҳақиқий, буюк ўлимдан сўнг роҳатланиш учун қабримизни тоат билан салқинлатиб, амалларимизни тартибга келтирмаслигимизни ўргандим.

💠 Солиҳлардан бири айтади:
• Одамлардан ажабланаман. Касалликдан қўрқиб баъзи емаклардан ўзларини тиядилар - у, лекин охират оловидан қўрқиб гуноҳлардан ўзларини тиймайдилар.

✨✨✨ХУЛОСА✨✨✨

💠 «Билингки, албатта, бу дунё ҳаёти ўйин, кўнгил эрмаги ва зеб-зийнатдан, ўзаро фахрланишдан, мол-мулкни ва бола-чақани кўпайтиришдан иборатдир. Худди ўсимлиги деҳқонларни ажаблантирган ёмғирга ўхшайдир. Кейинроқ бу ўсимликлар қурийдир ва сарғайганини кўрасан. У сўнгра хас-чўпга айланиб кетадир. Охиратда эса қаттиқ азоб бор, Аллоҳдан мағфират ва розилик бор. Бу дунё ҳаёти ғурурга кетгазувчи матодан ўзга ҳеч нарса эмас» (Ҳадид сураси: 20 #оят).
👆«Тафсири ҳилол»дан.

Комментариев нет:

Отправить комментарий