ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

пятница, 11 августа 2017 г.

АЛЛОҲНИ...



Аллоҳни севдим деб овора бўлма!
Дунёнинг аслига дилпора бўлма.
Xаётинг кўрмасанг, У айтганидек
Аллоҳни севдим деб ОВОРА бўлма.

Тирикчилик дейсан кетсанг xам қариб,
Машаққат юкини беҳол итариб.
Ўлим xис қилмасанг тобут кўтариб
Аллоҳни севдим деб овора бўлма!



Қалбинг тирнамаса илоҳий мезон,
Иймонни вужудинг айласа xазон.
Лаббай деёлмасанг айтилгач АЗОН,
Аллоҳни севдим деб овора бўлма!

Амалда Асҳобга етиб олмасанг,
Хушъуда лаззатни тутиб олмасанг.
НАМОЗда ўзингдан кетиб қолмасанг,
Аллоҳни севдим деб овора бўлма.

Диним деб қалбда ғам ютмаган бўлсанг,
Мусибатни кулиб кутмаган бўлсанг,
Пайғамбар этагин тутмаган бўлсанг
Аллоҳни севдим деб овора бўлма!

Қиёмат кўнглингга солмаса хатар,
Асли бу ҚИЁМАТ бўлгандан батар.
Қуръон тинглаганда йиғлолмасанг гар
Аллоҳни севдим деб овора бўлма!

Уч қават қасрда фарзандинг кулса,
Аёлинг бу ҳолга СЕВИНЧдан тўлса.
Қўшнинг боласи гар очқаган бўлса,
Аллоҳни севдим деб овора бўлма!

Ифторликлар гўзал, суҳбатлар қизғин,
Узоқ қариндошинг ЙИҒЛАЙДИ беун.
Қизиқ унутибсан боласин исмин ?!
Аллоҳни севдим деб овора бўлма.

Хаёлинг ўтмаса ичмоқ- емоқдан
Кетмай қолса таом иси димоқдан
Ҳаром луқма агар ўтса тамоқдан
Аллоҳни севдим деб овора бўлма.

Боланг муҳаббатин ёдига солсанг,
Хар тун анинг учун ҳолдан ҳам толсанг.
Намоз ўқимаса эркалай олсанг,
Аллоҳни севдим деб овора бўлма..!

Рафиқанг меҳрига сира тўймасанг,
Ундан бошка аёлни асло суймасанг.
Лек бошига РЎМОЛ ўраб қўймасанг
Аллоҳни севдим деб овора бўлма.

Кел, сенга айтайин яхши хотима
Дунё-манзил сари йўл олган кема!
Шундан сўнг ҳам десанг: - “Хўш, яна нима?”
Аллоҳни севдим деб овора бўлма.



Комментариев нет:

Отправить комментарий