ОЙГУЛ ЭШМУРОДОВА
“Нафосат” клуби
аъзоси
КЕЛИНЧАК
Оқ либосда-оқ кўнгиллар билан
Кириб келди уйга келинчак.
Севган ёри бағрига,
Яшнаб келди келинчак.
Бахт тилашиб дўсту-ёрлари,
Ҳавас билан боқишди.
Келин билан куёвга,
Кўп тилаклар айтишди.
Ҳой келинчак келинчак,
Ҳонадонни кўркисан.
Келгуси йил албатта,
Тебратгин сен беланчак.
Қўша-қўша фарзандлар,
Берсин сенга худойим.
Орзу ҳаваслар билан,
Муродга ет илойим.
Ҳой келинчак келинчак,
Вафоли бўл келинчак.
Шу мўтабар хонадонга,
Чирой бергин келинчак.
Комментариев нет:
Отправить комментарий