💞☺️Гўзалларга қўшиб берса гўзал хаё,
Турфа либослардан ўзни тийиб юрса.
Жилосига неча юрт бўлган махлиё,
Мафтуналар атлас кўйлак кийиб юрса.
Нози гўзал нозлансалар ойдай тўлиб,
Товон ўпган кокилларин қирқта ўриб.
Кимлар ошиқ бўлмас ахир битта кўриб,
Мадиналар атлас кўйлак кийиб юрса.
Гарчи қизлар қараса хам замонага,
Дил бермаса шу моданинг ёмонига.
Келин бўлар бир тилло остонага,
Аноралар атлас кўйлак кийиб юрса.
Кулганида гулдай юзи гулга хавас,
Мушку анбар иси келар олса нафас.
Ял-ял ёниб турганида ким танимас,
Хуморалар атлас кўйлак кийиб юрса.
Азизалар, Шахнозалар, Зулфиялар,
Ой юзини кўрганида ой уялар.
Совчи кети узилмасдан совчи келар,
Зилолалар атлас кўйлак кийиб юрса.
Маломатлар қилманг,дардим айтдим холос,
Ўзбек қизи кийинсинда Ўзбекка хос.
Момолардан бизга қолган яхши мерос,
Қизларингиз атлас кўйлак кийиб юрса.
Сизлар билан доим босинг www.malhamuz.blogspot.com
🌹
🌿 🍒💞 @malhamuz шеър ёққан бўлса Дўстларингиз билан бўлишинг!
Турфа либослардан ўзни тийиб юрса.
Жилосига неча юрт бўлган махлиё,
Мафтуналар атлас кўйлак кийиб юрса.
Нози гўзал нозлансалар ойдай тўлиб,
Товон ўпган кокилларин қирқта ўриб.
Кимлар ошиқ бўлмас ахир битта кўриб,
Мадиналар атлас кўйлак кийиб юрса.
Гарчи қизлар қараса хам замонага,
Дил бермаса шу моданинг ёмонига.
Келин бўлар бир тилло остонага,
Аноралар атлас кўйлак кийиб юрса.
Кулганида гулдай юзи гулга хавас,
Мушку анбар иси келар олса нафас.
Ял-ял ёниб турганида ким танимас,
Хуморалар атлас кўйлак кийиб юрса.
Азизалар, Шахнозалар, Зулфиялар,
Ой юзини кўрганида ой уялар.
Совчи кети узилмасдан совчи келар,
Зилолалар атлас кўйлак кийиб юрса.
Маломатлар қилманг,дардим айтдим холос,
Ўзбек қизи кийинсинда Ўзбекка хос.
Момолардан бизга қолган яхши мерос,
Қизларингиз атлас кўйлак кийиб юрса.
Сизлар билан доим босинг www.malhamuz.blogspot.com
🌹
🌿 🍒💞 @malhamuz шеър ёққан бўлса Дўстларингиз билан бўлишинг!
Комментариев нет:
Отправить комментарий