ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

воскресенье, 25 декабря 2016 г.

ёшартирувчи махсулотлар....


Ҳолва


Организмни қаришдан асрайди. Таркибидаги А, Е ва В гуруҳ витаминлари терига ижобий таъсир кўрсатади, юрак–қон томирлари фаолиятини яхшилайди. Қуруқ терилар учун косметик восита сифатида ниқоблар тайёрлаб, ишлатиш ҳам мумкин.

Асал

Шакарга нисбатан кам калорияли. Шакарли ширин чой ўрнига асалли ичсангиз, ҳам соғлиққа, ҳам қоматга фойдали. Чунки бу маҳсулотда организм учун зарур бўлган витамин, минерал ва аминокислоталар мавжуд. Ягона шарти, табиий асал истеъмол
қилиш.

Мева ва резаворлар

Витаминлар, микорэлементлар, минералларга бойлиги сабаб улар саломатлик ва гўзаллик учун беқиёс бойлик ҳисобланади. Таркибидаги эфир ёғлари, оқсил, углевод ва клечаткалар соғлигингиз гаровидир. Яна сир эмаски, озиш истагидагилар учун ҳам бу ширинликлар қўл келади.

Шакар сепилган мева пўстлоғлари (цукат)

Табиий тоза маҳсулот таркибида витаминлар, бета-каротин, аскорбин кислотаси мавжуд бўлиб, уларни истеъмол қилиш чарчоқни енгади, асабни тинчлантиради, хотирани мустаҳкамлайди. Бунинг устига, кам калорияли маҳсулот ҳисобланади.


Қора шоколад

Калорияси ва шакар миқдори камлиги сабаб ҳам бошқа тур шоколадларга қараганда фойдалидир. Кальций, оқсил, темир, магний ва витаминларга бой. Энг муҳими, ортиқча килограммларга сабаб бўлади.

Мураббо

Тўғри тайёрланган мурабболар саломатлик учун кони фойда. Айниқса, қорағат, малина, ёнғоқ мурабболари хасталикларни даволашда яхши самара беради.

Зефир

Бошқа ширин пишириқларга қараганда зефир кам калорияли. Таркибидаги темир, фосфор ва оқсиллар мушак тўқималарини мустаҳкамлайди.

Комментариев нет:

Отправить комментарий