ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

пятница, 30 декабря 2016 г.

мехр....



Замон зайли шундок, бокар тенг-тенгга,
Дунё хотам эрур, химмати кенгга,
Молу давлатингиз керакмас менга,
Мехр бериб туринг, озгина.

Хали Бахт мурватин бураганим йўк,
Дунёнинг хаккини тўлаганим йўк,
Мен сиздан чой-чака сўраганим йўк,
Мехр бериб туринг, озгина.


Майли, кабул этинг буни фарз дея,
Ва ё юрагимдан чиққан арз дея,
Бир кун қайтараман, майли қарз дея,
Мехр бериб туринг, озгина.

Куйдим, Дунё деган бозор дастидан,
Кизғонманг, мендайин хору-хастадан,
Тополмайин келдим, хеч бир растадан,
Мехр бериб туринг, озгина.

Мен гадо эмасман, тўхтанг, итарманг,
Йўқлаб келдим сизни, ғавғо кўтарманг,
Бечора кўнглимни қуруқ кайтарманг,
Мехр бериб туринг, озгина.

О Хаёт, рахм этгил йўлларимни оч,
Бошимга нур сочсин, ул шамсу-сирож,
Қорним тўқ, устим бут, қалбим яланғоч,
Мехр бериб туринг, озгина.

Кўринг, кўзларимда дарднинг мунги бор,
Манзилимнинг на сўл, ва на ўнги бор,
Ўтиниб сўрайман, Сиздан сўнги бор,
Мехр бериб туринг, озгина.

Бечора кўнглимни қурук қайтарманг.

Комментариев нет:

Отправить комментарий