Аллергиядан қандай халос бўлиш мумкин?
Инсоннинг иммун тизими аллергенлар ҳужумига йўлиққан ҳамда
ифлосланган атроф-муҳитдан заифлашган бир пайтда аллергиядан буткул халос бўлиш
қийин, лекин чин дилдан киришсангиз, бунинг уддасидан чиқишингиз мумкин.
Аллергиядан
қутулиш учун, энг аввало, унинг келиб чиқиш сабабларини аниқлаш
лозим.
"Комсомольская правда" ҳамда "Happy lady" нашрларида шу
мавзуда берилган мақолаларни ўрганиб чиқиб, уларни сиз билан бўлишишга қарор
қилдик.
Аллерголог-шифокорлар
бурун битиши ва ёшланувчи кўзлардан халос бўлишда ёрдам берувчи оддий
қоидаларга риоя қилишни тавсия қилишади.
Бурнингизни тозаланг. Бир кеча-кундузда бурнимиздан 17 минг
литр ҳаво ўтар экан! Тасаввур қилиб кўринг-а, қанчадан-қанча зарарли
чўкмаларнинг микрозаррачалари юқори нафас олиш йўлларининг шиллиқ пардаларига
келиб тушади! Шунинг учун ҳаттоки бурун битишидан нолимасангиз-да, ҳар куни
бурунни ювиб туриш жуда фойдали эканини унутманг. Буни оддий сувда ёки денгиз
суви ва минераллари бўлган спрейда амалга ошириш мумкин.
Чойшабларингизни
қайнатинг. Чойшаб ва ёстиқ жилдларини ҳар икки ҳафтада қайноқ сувда ювиш керак.
30-40 даражали ҳароратдаги сувда ювиш чойшабдаги зараркунандаларни ўлдира
олмайди, улар эса ўсимликлар чанги ва моғор замбуруғлар билан бир қаторда энг
кенг тарқалган аллергенлар учлигига киради.
Уйни тўғри тозаланг.
Уйларни намлантириб тозалаш, шубҳасиз фойдали. Бироқ уй йиғиштиришда нафақат
челак ва латта, балки гиламлар ҳамда юмшоқ мебелларни тозалаш учун чанг ютгич
билан ҳам қуролланиш лозим.
Таомномангизни тартибга келтиринг. Аллергиядан қутулиш учун
таркибида сунъий бўёқлар ёки консервантлар бўлган озиқ-овқат маҳсулотларини
таомномангиздан олиб ташланг. Зеро улардаги кимёвий бирикмалар аллергия
қўзғатувчилари ҳисобланади, шунингдек бундай маҳсулотлар иммун тизимига салбий
таъсир кўрсатади.
Аллергияга қарши дориларни фақатгина шифокор маслаҳати билан
истеъмол қилган маъқул. Бундай дори воситалари аллергияни вақтинчалик йўқ
қилади, унинг сабаби эса қолаверади. Шу боис аллергияга қарши тизимли курашиш
лозим.
Комментариев нет:
Отправить комментарий