Шолғом эркакларга фойда!
Шолғом асосан озиқ-овқат маҳсулоти сифатида истеъмол қилинса-да, даволовчи восита эканлиги билан ҳам катта аҳамиятга эга. Бу экин бир қатор хасталиклар учун шифобахшдир. Шолғом илдиз меваси таркибида қанд, минерал тузлар, дармон-дори (В1, В2, В6, РР, каротин)лар, пантотен кислотаси, оқсил, карбон сувлари жо бўлган. Шу билан бирга, калий, кальций, темир,
фосфор, натрий каби моддалар ҳам мавжуд. Абу Али ибн Синонинг ёзишича, қоринга
шолғом
уруғи қўйиб боғланса, елни ҳайдайди.Ичини ўйиб, унга мум билан гул мойи
солиниб, қўрга кўмиб, эритилгани тери хасталиклари ҳамда совуқдан пайдо бўлган
ва ярага айланган ёриқларга наф беради. Қайнатиб пиширилган шолғом ҳам шундай
таъсир кўрсатади. Шолғомни гўшт билан пиширилгани кўкрак ва томоқни юмшатади.
Шолғом пиширилиб ёхуд хомлигича истеъмол қилинса, кўзга
фойда, нафас йўлини ростлайди, юрак беҳаловатлигида ажойиб малҳам бўла олади.
Шолғомнинг асал билан аралаштирилган шарбати йўталга барҳам беради, ҳарорат
кўтарилганида, томоқ оғриганда наф келтиради. Пиширилган шолғом бўтқаси подагра
билан оғриган жойга боғлаб қўйилса, шифо бағишлайди.
Шолғомнинг пиширилгани ва шарбати шамоллаш туфайли овоз
йўқолганда, бронхиал астмада, тиш оғриғида ижобий натижа беради. У антисептик
таъсирга эга.
Комментариев нет:
Отправить комментарий