ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

вторник, 24 мая 2016 г.

Мирзамахмуд Ботиров--ВАТАН


                       ВАТАН

Ватанчун – қадди тик – чин ўғлонларим
Халқимнинг – жонисан – мард полвонларим
Кўкси тоғ – кўнгли боғ пахлавонларим
Бошимда тожимсан – юртим полвони
Ҳамиша шонимсан халқим ўғлони.

Ишончим таянчим – ботирим – аскар!
Фахримсан – ҳар нега – қодирим аскар!
Улуғсан – улуғдан нодирим аскар!
Бошимда тожимсан – юртим полвони
Ҳамиша шонимсан – бекнинг ўғлони.

Сен борки халқимни – кўзида шодлик
Сен борки ўлкамда – яйрайди борлиқ

Мустақил юртимда – эркин озодлиқ
Бошимда тожимсан – юртим полвони
Ҳамиша шонимсан – халқим ўғлони.

Чин наслим шул Амур Темурдан аслим
Бобур – улуғбеклар ҳам шоним фахрим
Ўзингсан – ўзлигим жон тожу – тахтим
Келажаги буюк – юртим полвони
Ўз халқига суюк – бекнинг ўғлони!

Комментариев нет:

Отправить комментарий