СЎНГГИ ҚЎНҒИРОҚ
Ҳар кунгидан ҳам
аввал
турдик эртароқ
бугун,
Чунки мактабимизда
сўнгги қўнғироқ
бугун!
Катта..кичик
қўлида
гулдасталар,совғалар,
Барча тетик ва
чаққон
ҳамда ҳушёрроқ
бугун!
Болаларнинг
қалбида
баҳорий
шодиёна,
Ақллари чархланиб,
бўлди ўткиррроқ
бугун!
Бўйи..басти ҳам
ўсиб,
улғайиб кетди
ғоят,
Сендан мен камми,
дея,
барчаси зўрроқ
бугун!
Қадди..қомат
келишган,
к а м о л о т г
а етшди,
Кеча кийган кийими
бўлмоқда торроқ
бугун!
Овозлари
хилма..хил,
йигитларники
дағал,
Қизларники
мулойим,
ажаб ширинроқ
бугун!
Ёш жажжи
кичкинтойлар
мактаб
эркатойлари,
Ҳар кунгидан ҳам
эса,
улар эркароқ
бугун.
Болаликни донолар
қиёс этар
олтинга,
Болалик бу
беғубор,
ғамлардан йироқ
бугун!
Кечаги кунимизнинг
эртаси яна
порлоқ,
Бугунги кунимиздан
эрта яхшироқ
бугун!
Эрта..бу
келажакдир,
бахту саодат,
иқбол,
Индинимиз ва эса
яна улуғроқ
бугун!
Барча йигитлар,
қизлар
ў қ у в ч и маромида,
Улар ўқиб,
улғайиб,
бўлгай машҳурроқ
бугун!
Ақл..идроклар эса
ғоят юксалиб
кетди,
Ҳар бир ўқувчининг
ҳам
орзуси зўрроқ
бугун!
Барча ўқув даргоҳлар
улар учун
мунтазир,
Қайсиниси қай юртга
етар илдамроқ
бугун!
Лицей,коллеж
барчаси
ёшлар ихтиёрида
Ғайрат, шижоат
билан
ўқир дадилроқ
бугун!
Илм, ҳунар ўрганмоқ
улар чин
муддаоси,
Бир..биридан қолишмас,
чаққон, абжирроқ
бугун!
Бугунги ёшларимиз
ниҳоятда
бахтиёр,
Замонавий фанларга
ортар иштиёқ
бугун!
Фақат ўзимиздамас,
ҳорижда ҳам йўл
очиқ,
Касб..ҳунар қилишга
бўлди қулайроқ
бугун!
Талант ва қобилият,
а қ л ,
идрок ўзгача,
Дилларида ғайрату
ҳам бисёр мароқ
бугун!
Жаҳон бўйлаб
кезади
илмга чанқоқ
ёшлар,
Меҳнат, спортда
машҳур,
қўлларда байроқ
бугун!
Она Ватан
мадҳини
куйлашади баралла,
Дилларида т а р о н а ,
тиллари сайроқ
бугун!
Ҳар кўнгилда
иштиёқ
ва илмга
муҳаббат,
Мақсадларга эришар
кимлар ҳушёрроқ
бугун!
Дангаса,
ялқовларнинг
иши юришмас
мутлоқ,
Олға қадам
босайлик,
яна дадилроқ
бугун!
Компьютер, техника
оламни босиб
кетди,
Илм..фаннинг
сирлари
бўлди равшанроқ
бугун!
Дунёнинг у
бурчидан
бу бурчига бир
қадам,
Қитъама..қитъа
юрар
барча илдамроқ
бугун!
Давр талаби юксак,
барча одам
тадбиркор,
Ихтиро, кашфиётлар
бари афзалроқ
бугун!
Катта..кичик
барчанинг
куч..ғайрати жўш
урган,
Ким ўзарда
ў т а д и
бўлса чаққонроқ
бугун!
Замонамиз ҳур,
озод,
ҳар кимса иш
билармон,
Айниқса ёшларимиз
ўта абжирроқ бугун!
Илм..маърифат
нури
дилларни
ёритади,
Илм соҳибларининг
қўлида маёқ
бугун!
Тарихларда бу каби
замонлар ҳеч
бўлмаган,
И л м д а ва ҳунарда
барча учарроқ
бугун!
Ўйчи ўйлангунича
таваккалчи етади,
Албат
таваккалчининг
йўли равшанроқ
бугун!
Нодонлар,
дангасалар
бисёрдир
орамизда,
У л а р барча соҳада
бўлгайлар хорроқ
бугун!
Кенгга кенг дунё
дейди,
торга тор
дунё эмиш,
Эй болалар, бу
дунё
бўлмасин торроқ
бугун!
Бугун катта
тантана,
ёшлар қалбида
қувонч,
Уларнинг келажаги
чунон яхшироқ
бугун!
Суҳайлий кўп
гапларни
ортиқча
баён этди,
Ҳар қандайин
суҳбат ҳам
бўлса
қисқароқ бугун!
Ҳар кунгидан ҳам аввал
турдик
эртароқ бугун,
Чунки она В а т а н д а
сўнгги
қўнғироқ бугун!
.........................
СУҲАЙЛИЙ
(Қоражон
ҚОДИРОВ)
Ўзбекистон
Комментариев нет:
Отправить комментарий