КЕКСАЛИКДАГИ СЕВГИ
-Севиб
қолдим.
-Вой
айт, кимни?
-Кимни
дема, кампиримни.
-Қаримай
қол, севмай бор бўл!
-Порлоқ
қилган, у умримни.
Қирқ
бир йил яшабмизда,
Ошимизни
ошабмизда.
Севги
деган ишқ дардига
Қариб
назар ташлабмизда.
Чойхонада
чоллар билан
Ўтирсам
ҳам юрак нотинч.
Қайда
экан кампирим деб,
Дук-дук
урар қурғур бетинч.
Уйга
келиб ахтараман,
-Хой
кампиржон, қай гўрдасан?
Овозингни
эшитайин,
Осмондами
ё ердасан?
-Вой,
не жанжал, не тўпалон?
Бор
бўлинга, Одил полвон.
Қўшни
кампир чақирганди,
Чақчақлашай
деб киргандим.
-Чақчақлашмай,
ҳар нарса бўл,
Ошиқ
қалбим севгига мўл,
Сени
кўрмай туролмайман,
Кўча
кўйда юролмайман.
Мени
қийнар рашк деган ўт
Уйдан
чиқма, хонада кут.
Йўқса
ўлар шу вақт чолинг,
Ўлсам
не бўлар ҳолинг.
-Ўлмайсиз
чол, яшаймиз кўп,
Набиралар
бизда тўп-тўп.
Юз
элликка кирамизда,
Доим
бирга бўламизда.
-Кўп
яшайлик, майли кампир,
Рашк
дегани қонхўр “вампир”.
Адо
қилди севги билан,
Тўлғонади
мисли илон.
-Қариганда
севмай қолинг,
Чойхонага
тезроқ боринг!
Половтўра
ошлардан еб,
Ҳузур
қилиб келақолинг!
Кўк
чойларни дамлаб турай,
Сизга
қурбон ўзим бўлай.
Қалин
тўшакларни солай,
Чолим
билан суҳбат қурай.
Комментариев нет:
Отправить комментарий