Жигар касаллигининг белгилари
Муаллиф: Maslahatim.UZ Мавзу: САЛОМАТЛИК
Агар сиз бу белгиларни ўзингизда топсангиз дархол тиббий
кўрикдан ўтинг:
1. Теридаги ўзгаришлар,тери одатдагидан қуруқ ёки аксинча
ёғли бўлиб кетиши мумкин, яра чақалар, ҳуснбузарлар, доғлар пайдо бўлиши.
Бунинг сабаби жигар организмни токсинлардан яхши тозалай олмаётган бўлса бу
ишнинг бир қисмини тери ўз зиммасига олади.
2. Соч ва тирноқлар рангги, шакли ўзгариши. Сочнинг ранги
хиралашиши, тирноқлар синиши организмда А.D.E.F витаминлар етишмаётганлигини
билдиради, бу витаминлар айнан жигарда синтезланади.
3. Терида липомалар(ёғли ўсмачалар) пайдо булиши.
4. Қон томир «юлдузчалари»
5. Тез чарчаш, иштаханинг йўқолиши, терининг сарғимтир тус
олиши.
6. Пархез сақласангиз ҳам қонда холестерин анализи кўп
чиқиши.
7. Қориннинг шишиши унда жигар касалликлари натижасида
суюқлик тупланиши оқибатида бўлиши мумкин.
Комментариев нет:
Отправить комментарий