ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

суббота, 30 января 2016 г.

нигохинг аро


НИГОҲИНГ АРО


Меҳр-ла сийлаган нигоҳинг аро...
                            Нозим Расул
Қандайдир ёқимли маъно сезаман,
Нигоҳингни ўйлаб ёлғиз кезаман,
Сен учун кимман ахир ўзи ман?
Меҳр-ла сийлаган нигоҳинг аро.

Мунис нигоҳларинг уйғотар умид,
Топарманми қулфи дилингга калит?
Изларингни излаб кезгум мисли ит,
Меҳр-ла сийлаган нигоҳинг аро.


Нигоҳинг тушган кун мен учун байрам,
Телбалар қилмаса илоҳим мани,
Кутиб яшаяпман қўлингни сани,
Меҳр-ла сийлаган нигоҳинг аро.

Комментариев нет:

Отправить комментарий