ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

понедельник, 9 февраля 2015 г.

МУБОРАКБОД ЭТАМИЗ


                              МУБОРАКБОД  ЭТАМИЗ

                        Ўзбекистон Қаҳрамони Ўзбекистон
                              Халқ шоири ҳурматли устоз
                            Абдулла Орипов жанобларига


                  Албатта, тан олгаймиз диний урф..одатларни,
                  Ота..бобомиз қилган  т о а т ...ибодатларни.

                  Мўмин..мусулмонларнинг эътиқоди мустаҳкам,
                  О л л о ҳ   Ў з и   берурким бахту саодатларни!

                  Муҳаммад Мустафонинг содиқ умматларимиз,
                  У зот  б а ш о р а т   этган рўзи қиёматларни!


                  Аста..секин ўрганиб боражакмиз барчамиз,
                  Баҳоли қудрат ёдлаб, Қуръон тиловатларни!

                  Унда мужассам барча Оллоҳнинг каломлари,
                  Ўқиб, ўрганажакмиз  с у р а   ва оятларни. 

                  Азиз..у, авлиёлар,  а н б и ё л а р   қиссаси,
                  Барчамизга ибратли  а ж и б   ривоятларни.

                  Оллоҳ суйган бандалар илми ғайбни билур,
                  Ўрганурмиз улардан очиқ кароматларни.

                  Уламо..ю, кубролар, алломалар кўп ўтган,
                  Улар айтиб кетганлар минглаб аломатларни.

                  Оллоҳ амри вожибдур, ҳамиша ва ҳар қачон,
                  Бажармоқ лозим эрур фарзларни, суннатларни.

                  Олим..у, уламолар тарк этмаслар ҳеч қачон,
                  Сидқи дилдан бажаргай барча қироатларни.  

                  Парвардигор ногаҳон солиб қўйса дилларга,
                  Ҳар кимса бажо айлар қуръон тиловатларни.

                  Беш вақт намоз, рўзани адо этмоқ муқаррар,
                  Тарк айлагай уйқуни, ҳузур..ҳаловатларни.

                  Оллоҳ номи дилларда кеча..кундуз жо бўлгай,
                  Д у о   ўқиб, айтайлик тасбеҳ, саловотларни!

                  Тақводор кимсаларнинг юзларидан нур ёғур,
                  Ҳамда уларда кўринг кўрку салобатларни!

                  Тани пок ва қалби пок кимсалар художўйдир,
                  Улар кўнглига солмас афсус, надоматларни.

                  Тавба, тазарруъ билан Оллоҳга ким ёлворса,
                  Гуноҳидан кечармиш мусулмон умматларни.

                  Савоб ишлар, тавбалар шундай мўъжизакорки,
                  Мутлоқ дафъ этиб ташлар дилдаги зулматларни.

                  Оллоҳидан тинмайин кимки илтижо қилса,
                  Аритармиш бошидан бало..ю, кулфатларни.

                  Тақводорлар ҳеч қачон гина, қудрат қилмайди,
                  Дилларидан  ч и қ а р а р   кек ва адоватларни.

                  Мўмин..мусулмон бари ўз динига содиқдир,
                  Қалбида чин мустаҳкам сақлагай саботларни.

                  Улар Оллоҳ йўлини ҳақ ва рост деб билурлар,
                  Рад қилмагай ҳеч қачон диний ривоятларни. 

                  Тун..кун ибодат қилиб, Оллоҳидан сўрарлар,
                  Ризқу насиба билан  л у т ф у   иноятларрни.

                  Неча азиз, авлиё, пайғамбарлар кўп ўтган,
                  Тинглагаймиз улардан кўплаб ҳикоятларни.

                 Оллоҳидан қўрққанлар мўмин..мусулмон бўлгай,
                 Улар қилмас ҳеч қачон гуноҳ..жиноятларни.
               
                 Т о а т...ибодат билан умрларни ўтказсак,
                 Албатта, топажакмиз рушту ҳидоятларни!

                 Иймони бут одамлар тоат..ибодат қилгай,
                 Ҳар қадамда кўргаймиз соғу саломатларни.

                 Суҳайлий чин кўнгилдан муборакбод этади,
                 Биргаликда қилайлик диний урф..одатларни!
                                        .............................
                                           9. 02. 2015 й.

                                                       С У Ҳ А Й Л И Й                           
                                                   (Қоражон ҚОДИРОВ)
                                                       Ў з б е к и с т о н



Комментариев нет:

Отправить комментарий