АБДУЛЛА ОРИПОВ,
Ўзбекистон
Қаҳрамони, Халқ шоири
Халқим
Агар бола бўлсанг, бағримга
босиб,
Елкамда кўтариб юрарман,
халқим.
Агар ота бўлсанг, сенга
муносиб,
Таянч, асо бўлиб турарман,
халқим.
Дунёда кўп эрур шаҳри
азимлар,
Муҳташам қасрлар, олий базмлар.
Қуршаган чоғда ҳам эъзоз,
таъзимлар,
Даврамни сен билан қурарман,
халқим.
Умр-ку ўтажак, фано муқаррар,
У ёқдан ҳеч кимга келмаган
хабар.
Мабодо жаннатга бўлсам
муяссар,
Шунда ҳам хаёлинг сурарман,
ҳалқим.
Гоҳида ризқингдан қолдинг
айрилиб,
Майли, ўтган ўтди, боқма
қайрилиб,
Келса балохўрлар, қўлин
қайириб,
Бошини тошларга урарман,
халқим.
Заминнинг айқирган дарёлари
бор,
Тонгги шаббодалар таратар
ифор.
Менда бўлиб қолса бир зум
ихтиёр,
Барисин сен томон бурарман,
халқим.
Сен етдинг бу кунга курашиб,
ҳориб,
Тўфонларни енгиб, тоғни
қўпориб.
Дейди шоир ўғлинг Абдулла
Ориф:
Эрта камолинг ҳам кўрарман,
халқим.
Комментариев нет:
Отправить комментарий