ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

воскресенье, 11 января 2015 г.

Cўгал юқумлими?


 

- Бир ойча олдин бармоғимда сўгал пайдо бўлди. У жиддий касалликми? Шу ҳақда маълумот берсангиз.
Ниёз РАШИДОВ,  Касби  тумани
- Қонда кўпайган қуруқ балғам баъзан сўгалга айланади, - дейди дерматолог, тиббиёт фанлари доктори, доцент Қаҳрамон АҲМЕДОВ. -  У, асосан, ўсмирларда кўп учрайди. Баъзан бир дона катта сўгал чиқса, қўшни аъзога келаётган озиқ миқдорини заҳарга айлантиради, шунда ўша аъзо қуриб-совиб, сўгал кўпаяди.
Теридаги турли яралар, модда алмашинувининг бузилиши ҳамда организмнинг ҳимоя тизими кучсиз бўлганида қўл ва тананинг бошқа жойлари терисида сўгал кўринишида намоён бўлади.
Совунлаб ювинг
Ушбу касалликнинг келиб чиқмаслиги учун, энг аввало, шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиш керак. Оёқ-қўлларни ҳар куни совунлаб ювиш зарур. Яраланган, шилинган, чақа бўлган жойларга спирт, йод каби воситаларни суртиб, тозалаш керак.
Юқиши мумкинми?
Ушбу касаллик юқумли бўлиб, соғ­лом одам териси беморнинг терисига тегишидан ҳамда рўзғор буюмлари орқали юқиши мумкин.
Оёқнинг пойабзал қисадиган жойларида, айниқса, кўп терлайдиган оёқда жуда қаттиқ, ғадир-будур, кулранг тугунчалар пайдо бўлади. Болалар ва ўсмирларда ясси сўгал кўпинча юз, бўйин ва қўл панжасининг устки қисмида оч пушти ёки сарғимтир, думалоқ, япалоқ тугунчалар кўринишида учрайди. Кексаларда эса тана, бўйин ва юзда кулранг, жигарранг ёки қорамтир рангда бўлади.
«Мих» ва «шох»
Сўгалнинг боши мих қалпоғи сингари  катта, таги ингичка бўлса, уни «мих» деб, агар узун бўлиб букилган бўлса, «шох» деб аталади. Сўгални «турсус» деб аталадиган яна бир тури бор. У ёрилса, йиринг чиқади.

Даволаш  усуллари...
Сўгални ўзбошимчалик билан даволаб бўлмайди. Уни шифокор кўригидан ўтиб, даволаш керак. Ўзбошимчалик қилиб турли куйдирувчи дорилар ишлатилса, сўгал ярага айланиб кетиши мумкин. Сўгал аччиқ ва буриштирувчи хусусиятга эга дори воситалари билан даволанилади.

Комментариев нет:

Отправить комментарий