ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

понедельник, 12 января 2015 г.

Хотира панд бермасин десангиз…


Хотира панд бермасин десангиз…
TIB.UZ  Руҳият олами Хотира панд бермасин десангиз…



Баъзи одамлар тез-тез депрессияга чалиниб туришади, хотиралари сусайиб, ўзларини ҳолсиз сезадилар. Ана шундай пайтда табиий неъматлар ёрдам бериши мумкин.

Биласизми, ЁҒЛИ БАЛИҚ омега-3 кислотасига бой бґлиб, бу асаб тизимининг меъёрдагидек ишлаши учун керак. Бундан ташқари, балиқда йод мавжудки, у тиниқ фикрлашга ёрдам беради.

ЖИГАР таркибидаги В гуруҳ витаминлари танага қувват бағишлайди, хотирани яхшилайди ва асабийликка барҳам беради.

ИСМАЛОҚда мия ҳужайраларини зарарли таъсирлардан ҳимоя қилувчи антиоксидантлар мавжуд.

Мия фаолиятини қўллаб-қувватловчи, шунингдек, хотирани яхшилашга жавоб берувчи допамин гормонини УЗУМ ШАРБАТИдан топасиз. Эрталаб бир стакан ана шундай шарбат ичиб, кечқурун бир шингил узум есангиз, тез орада натижасини сезасиз.

ҚОРА СМОРОДИНА витамин С нинг кони ҳисобланади. У ҳам хотирани яхшилашда ёрдам беради.

Ярим стакан ОШҚОВОҚ УРУҒИда мия фаолиятини тезлаштиришга етарли миҳдорда рух моддаси бор.
Tib.uz dan

Комментариев нет:

Отправить комментарий