ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

вторник, 13 января 2015 г.

пўсти билан


Қайси мева ва сабзавотларни пўсти билан истеъмол қилиш мумкин 



Салат, смуза ёки сабзавотли рагу тайёрлаганда олдимизда бир савол туради: масаллиқларни арчиш керакми, йўқми? Энг қизиғи, кўплаб мева ва сабзавотларни пўчоғи билан тановул этса бўлади ва бу ҳатто фойдалидир. Маҳсулотлар пўчоғида каротин каби фойдали моддалар мавжуд. Шунинг учун цитруслар, олма ва бошқа меваларни пўчоғи билан чой, қайноқ ичимликларга соламиз. Қуйидаги шпаргалка эса сизга пўсти фойдали бўлган мева ва сабзавотларни ажратиб олишга ёрдам беради. 
Бақлажонлар


Баъзи таомларни тайёрлашда бақлажоннинг пусти арчилади, аслида эса бунинг умуман зарурати йўқ. Агар сиз насунин номли ҳужайра мембраналарни ҳимоя этувчи кучли антиоксидантнинг ноёблигини сақлаб қолишни истасангиз, бақлажонларни пўчоғига пичоқ теккизманг. 
Картошка

Энг қизиғи, картошкани ҳам пўстидан ажратиш зарур эмас. Тадқиқотларда В витаминлари гуруҳи ва микроэлементлардан ташкил топган озиқ моддаларнинг 20 фоизи айнан пўстлоқда ахлатга кетиши кўринди. 
Бодринг

Одатда бодрингнинг пўстлоғини тозаламасак-да, пўсти қаттиқ навларининг арчишга мажбур бўламиз. Энди бундай қилмаслик маслаҳат берилмоқда. Айнан бодринг пўстлоғида иммун тизимини стимуллаштирувчи антиоксидантлар мавжуд. 
Сабзи

Олимларнинг бу борадаги изланишларида сабзини тозалашнинг умуман ҳожати йўқлиги кўринди. Арчиш сабзавотнинг танамизга келтираётган фойдасини камайтиради. Яхшиси, уни яхшилаб ювинг, кўнглингиз тўлмаса, чўтка билан ишқалаб тозаланг. 
Пастернак

Уни оқ сабзи ҳам дейишади. Пастернак ширин эмас, озгина ўткир таъмга эга. Бироқ барибир у сабзининг аналогидир. У фолий кислота ва марганецга жуда бой. Ундай овқат тайёрлашда ҳам пўстини ўзида қолдирган яхши. 
Олма

Одатда олмани пўстидан жудо қиламиз. Бунинг сабаби у овқат ҳазм қилишда ошқозонга қаттиқлик қилиши мумкинлигидир. Тўғри арчилган олмалар меъда фаолиятини яхшилаб, тўқлик ҳиссини пайдо қилади. Шунингдек, олманинг пўстлоғи ҳам кверцитин, С витаминига ва саратондан ҳимоя қилувчи тритерпеноидларга бойдир.

Комментариев нет:

Отправить комментарий