Депрессиянинг сабаблари
TIB.UZ Руҳият олами
Депрессиянинг сабаблари
«Эшитишимча, депрессия нафақат кучли стресс, балки
касалликлар туфайли ҳам келиб чиқиши мумкин экан. Шу ростми?»
Шуҳрат, Тошкент
– Рост. Айниқса, қандли диабет ва бошқа эндокрин
хасталиклар, юрак ишемик касаллиги, юрак етишмовчилиги, саратон (ёмон сифатли
ўсма), жигар циррози, ревмотоид артрит, тарқоқ склерозга чалинганларда, бош мия
томирлари атеросклерози (инсультдан кейинги ҳолат)да депрессияга мойиллик
кучлироқ бўлади. Аффектив ўзгаришлар, шунингдек, авитаминоз, анемия ва айрим
дори препаратлари (кортикостероидлар, гипотензив ҳамда ўсмаларга қарши
дорилар)ни қабул қилганда ҳам кузатилади. Бундай ҳолатларда чора битта: асосий
касаллик депрессия билан қўшиб даволаниши керак.
Комментариев нет:
Отправить комментарий