ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

четверг, 15 января 2015 г.

паришонхотирмисиз



ЭС-ҲУШИНГИЗ ЖОЙИДАМИ ЁКИ ПАРИШОНХОТИРМИСИЗ?
TIB.UZ  Руҳият олами ЭС-ҲУШИНГИЗ ЖОЙИДАМИ ЁКИ ПАРИШОНХОТИРМИСИЗ?


1. Атрофдагилар билан суҳбат чоғида хаёлга бериласизми?

2. Доимо орзу қиласизми?

3. Транспортда кетаётиб ўз бекатингиздан ўтиб кетганмисиз?

4. Шахсий автомобилингизни ҳайдаб кетаётиб, керакли муюлишдан ўтиб кетганмисиз?

5. Вақтида овқатланиш эсингиздан чиқиб турадими?

6. Машинангиз рақами доим ёдингизда турадими?

7. Уйдаги телефон рақамларни унутган пайтингиз бўлганми?

8. Уйда керакли буюмни қидириб топишга кўп вақт керак бўладими?


9. Ҳафтанинг қайси кунилигини унутган вақтингиз бўладими?

10. Ёмғир ёғиб турибди. Сиз фақат ярим йўлда соябон олишни унутганингизни  сездингиз, бундай ҳол тез-тез рўй берадими?

11. Исмларни адаштириб чақирасизми?

12. Машинангизни қўйган жойни адаштирганмисиз?

13. Оила аъзолари ва яқин қариндошларнинг туғилган кунларини яхши эслаб қолганмисиз?

14. Иш юзасидан учрашувга келишилган вақтни адаштириб, бошқа куни келганмисиз?

15. Иккита хатни манзили ёзилган конвертларга адаштириб солган вақтингиз бўлганми?

16. Буюмларингизни доимий равишда, ҳар ерда унутиб қолдирасизми?

17. Адашиб бировнинг кийимини кийиб кетганмисиз?

18. Ёшингиз нечадалигини эслайсизми?

19. Баъзан дўконда ёки бозорда харид қилиш керак бўлган нарсани унутиб қўясизми?

20. Пойабзални (ёки пайпоқларни) адаштириб икки хил кийган пайтингиз бўлганми?

Энди натижани ҳисобланг

«Йўқ» деб берилган жавобларга 0 баллдан, «Ҳа»га 1 баллдан берилади.

Агар 8 дан 20 баллгача йиғган бўлсангиз, демак, хаёлпараст кишисиз. Каллада ғояларингиз кўп бўлса ҳам, ҳаммаси хомхаёл, реалликдан узоқ. Аслида ақл-идрокингиз яхши бўлса-да, зарур ишлар четда қолиб, кўпроқ кераксиз нарсаларга эътибор берасиз. Тўсатдан берилган саволларга аниқ жавоб беролмайсиз, чунки хаёлингиз доим бошқа жойда бўлади.

Кўп хаёл суриб, кам иш қилишингиз, хотирангиз ёмонлиги, доим бир нарсани унутиб, вазифани пала-партиш бажаришингиз атрофдагиларнинг ғашига тегади.

5-7 балл тўплаган бўлсангиз, эс-ҳушингиз жойида. Бир-икки ҳодисаларни ҳисобга олмаса, ҳеч қачон паришонхотирлик туфайли адашмагансиз. Воқеага тўлиқ, аниқ баҳо берасиз. Ишларни ўз вақтида, пухта бажарасиз. Лекин баъзан ўй-хаёлга берилиб кетиб, орзулардан қасрлар қурасиз.

Агар 4 балл ва ундан кам бўлса, сиз ўтакетган реалистсиз. Паришонхотирлик нима эканлигини билмайсиз. Хотирангиз кучли. Ҳаётга теран қарайсиз. Зийрак ва ишбилармон кишисиз. Хаёлларга берилиб, орзу қилиб ўтирмайсиз. Олдингизга аниқ мақсад қўйиб, уни амалга ошириш учун тиришасиз. Бу феъл яхшидир балки, лекин битта камчилиги бор: ўта интилувчанлигингиз асабларга, соғлигингизга аста-секин путур етказиб боради.

Комментариев нет:

Отправить комментарий