ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

пятница, 8 декабря 2017 г.

ВАЗИЯТ ТОҚАЗОСИ


ВАЗИЯТ  ТОҚАЗОСИ
Андижон вилоят Олтинкўл туман Агроиқтисодиёт коллежида конституция куни муносабати билан “Нафосат” клуби ижодкорларини тадбирга таклиф қилинган эди. Бу ишни Олтинкўл тумани “Адолат” социал-демократик партиясининг раиси Муроджон Қодиров ташкил қилди.
Тадбир бошланиб коллеж ўқитувчиси конституция ҳақида маъруза қилгандан кейин Муроджон Қодиров “Адолат” партиясининг олиб бораётган ишлари ҳақида қисқача маълумот бергач

ПЕШКЎ ЁШЛАРИГА 15 ТА ТИКУВ МАШИНАСИ

Ёшлар минбари
ПЕШКЎ ЁШЛАРИГА 15 ТА ТИКУВ МАШИНАСИ
“Ҳоким ва ёшлар” учрашувларининг ёшлар минбарига айланиб бораётгани йигит-қизларнинг ўз ҳақ-ҳуқуқларини тўлақонли англашаётганидан далолат. Пешкўда бўлиб ўтган мазкур учрашувда Умрзоқ Рўзимуродов туманда қишлоқ кутубхоналарининг жиддий эътиборга муҳтожлигини сўзлаган бўлса, Дилнура Қобилова, Меҳриноз Муҳаммедова, Тўйбегим Чориева, Муҳаммадали Чориев каби 20 нафардан ортиқ ёшлар ўрта махсус маълумотга эга бўлгани учун ҳеч қаерга ишга қабул қилишмаётганидан шикоят қилишди. Айрим ёшлар олий маълумотга эга бўлишмагани учун ишлаб турган жойида бошқа вазифага

четверг, 7 декабря 2017 г.

БАЧАДОН КАСАЛЛИКЛАРИ – БАЧАДОН ҚАНДАЙ АЪЗО?


БАЧАДОН КАСАЛЛИКЛАРИ – БАЧАДОН ҚАНДАЙ АЪЗО?
Бачадон қандай аъзо эканлиги, унда учрайдиган касалликлар, уларнинг келиб чиқиши, даво чоралари ва энг сўнгги чора сифатида бачадонни олиб ташлаш ҳоллари ҳақида батафсил маълумот сўраган мухлисларимизнинг саволларига жавоб олиш учун малакали шифокор, “Малҳам” табобат маркази раҳбари, профессор Абдуқодир Нурмуҳаммад ўғли САТТОРОВга мурожаат қилдик.
– Бачадон ковак аъзо бўлиб, мушаклардан тузилган. У кичкина чаноқ бўшлиғида, қовуқ билан тўғри ичак орасида жойлашиб, шакли нокка ўхшаш, бўшлиғи учбурчаксимон, бир бурчаги бачадон бўйни каналига, иккинчи бурчаги эса бачадон тубига, пастки бурчаги бачадон бўйни каналининг ички тешигига

Abduqadir Sattarov, [08.12.17 07:22] “СУЮҚ ОЛТИН” НИНГ ХОСИЯТЛАРИ

Abduqadir Sattarov, [08.12.17 07:22]
“СУЮҚ ОЛТИН” НИНГ ХОСИЯТЛАРИ
Зайтун билан бўянинг ва уни кўзингизга суртинг,
чунки у муборак дарахтдан чиқади.
  Ҳадис.
Зайтун – зайтундошлар оиласига мансуб, доимий яшил дарахт бўлиб, бўйи 3-7 метрга етади. Барглари майда ва учли, текис қиррали, усти томони тўқ яшил. Пастки томони кулранг бўлиб, пояси билан шохларида қисқа банди билан қарама-қарши жойлашган. Гуллари оқиш, икки жинсли, туваксимон шингил тўпига йиғилган. Меваси данакли, усти юмшоқ бўлиб, оғирлиги 10- 15 г келади.
Ўсимлик май-июн ойларида гуллаб, меъваси сентябръ-декабръ ойларида пишади, Зайтун ўсимлиги

Abduqadir Sattarov, ИСИРИҚ – ҚИШКИ МАВСУМДА ЭНГ САМАРАЛИ ДАРМОНДОРИ

Abduqadir Sattarov,
ИСИРИҚ – ҚИШКИ МАВСУМДА ЭНГ
САМАРАЛИ ДАРМОНДОРИ
  “Исириқ – минг бир дардга даво”, дейишади. Айниқса, қишки мавсумда, халқимиз ундан заҳарли вирус ва инфекцияларни ҳайдаш мақсадида мунтазам равишда фойдаланишади. Агар мумкин бўлса, ана шу борада батафсил маълумот ҳамда исириқдан фойдали тавсиялар берсангиз.
Меҳрибон Қобулова,
Сирдарё вилояти.
Исириқ ўзининг кўпдан-кўп хосиятлари билан Шарқ халқларининг севимли шифобахш гиёҳи ҳисобланади. Шу туфайли бўлса керак, исириқ барча офат ва хасталикларнинг олдини олувчи қалқон сифатида ирим ашёси бўлиб келган. Ривоятларга кўра, хонадонда исириқ тутатиб

среда, 6 декабря 2017 г.

СУРУНКАЛИ ГЕПАТИТ ВА УНИНГ АСОРАТЛАРИНИ ОЛДИНИ ОЛИШ

СУРУНКАЛИ ГЕПАТИТ ВА УНИНГ АСОРАТЛАРИНИ ОЛДИНИ ОЛИШ
Бутун Жахон соғликни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, гепатобилиар тизим касалликлари кенг тарқалган ва охирги йилларда улар сони жуда тез ўсиб бормокда. Бугунги кунда дунёда 2 миллиардан ортиқ одамда гепатобилиар патологиялар қайд этилган. Улардан 300-350 миллион беморлар вирусли гепатит В билан ва тахминан 170 миллиони гепатит С билан оғриган. Ўзбекистонда ҳам охирги 10 йилда сурункали гепатитлар ва жигар циррози, сурункали холециститлар сони купайган ва гепатобилиар тизим касалликлари нафас тизими ва юрак қон-томир тизими касалликларидан кейинги учинчи ўринни эгаллайди. Жигар сурункали касалликлари сонини тез ўсишига ўткир вирусли гепатитлар, алкоголни кўп истеъмол қилиш, бундан ташкари семизлик ва жигарни ноалкогол

Бепул тиббий ёрдам кўрсатилувчи фуқаролар тоифаси 7 тага кўпайтирилди

 Бепул тиббий ёрдам кўрсатилувчи фуқаролар тоифаси 7 тага кўпайтирилди
Барча республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари томонидан Давлат бюджети маблағлари ҳисобига ёрдам кўрсатиладиган имтиёзли фуқаролар тоифалари рўйхати 9 дан 16 та тоифага кўпайтирилди.
Унга кўра:
18 ёшгача бўлган болалар;
ҳомиладор аёллар (акушерлик ва гинекология РИИАТМга);
эндокрин касалликларга учраганлар