ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

пятница, 6 марта 2015 г.

Хурматли онажонлар


Ассалому-алайкум Мухтарама Оналар
 қадрли опа-сингиллар, дилбар қизларим!

Табиат уйғониб, тобора чирой очаётган мана шу шукуҳли айёмда сиз, азизларни, сизлар орқали бутун Дунё аёлларини 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни билан чин қалбимдан табриклайман!
Барчамизни дунёга келтирган, оқ ювиб, оқ тараб вояга етказган муқаддас Она сиймосида, аёл тимсолида кўрамиз, аёл зотини Яратганнинг тенгсиз мўъжизаси, деб улуғлаймиз!

четверг, 5 марта 2015 г.

аёл мадхи


АБДУЛЛА ОРИПОВ,
Ўзбекистон Қаҳрамони, Халқ шоири



                            АЁЛ МАДҲИ

Дунёга келтирдинг – онамсан,
Мен учун тенги йўқ оламсан.
Ёритдинг ҳамиша йўлимни,
Севикли қизимсан – боламсан.
Бормикан сендайин иболи,
Ўзбекнинг фаришта аёли.

среда, 4 марта 2015 г.

meva


Сут фойдалироқми ёки мева-сабзавотлар?




Саломатлик мавзусидаги ўнлаб китоблар муаллифи, тиббиёт журналисти Майкл Кастелманнинг фикрича, сут таркибидаги кальций моддасининг суякларни мустаҳкамлашга алоқаси йўқ экан, деб ёзмоқда xabardor.uz


Майклнинг айтишича, у кўп йиллардан буён суяк тизими саломатлиги масалалари билан шуғулланади ва навбатдаги китобини ёзиш учун ушбу соҳадаги 1200 дан ортиқ тадқиқотларни ўрганган. Унинг таъкидлашича, кальций суяк тизими учун зарур бўлган ягона унсур эмас. Бундай унсурларнинг сони 17 та. Кальций суяк ва тишларимиз саломатлиги учун муҳим бўлган ўша 17 та унсурнинг бири холос.

воскресенье, 1 марта 2015 г.

чапакайлар


Чапақайлар қаердан келиб чиққан?                                    
Дунёдаги барча чапақайларнинг ҳаёти осон эмас. Бутун инсоният тарихи давомида чапақайларни бошқаларга нисбатан ёмон қабул қилишган уларни нопок ёки жодугар деб ҳисоблаганлар. Ўрта асрларда агар кимдир чап қўли билан ёзса, уни ўзида иблисни сақлаётганликда айблаганлар, умуман олганда ўша даврда чапақай инсоннинг ўзи иблис деб ҳисобланган. Вақт ўтиб замон ўзгарди, шунингдек, инсонларнинг чапақайларга муносабати ҳам тубдан янгиланди. Шундай бўлса ҳам, чап қўли билан ҳаракатланувчиларни кундалик ҳаётда учратиш мумкин ва уларга нисбатан қониқарсиз баҳо берилади. Ёзув столи дейсизми, партами ёки блокнотлар шундай ишланганки, чапақайлар бундан доимо муаммоларга дуч келадилар, бу хилдаги инсонлар деярли қайчи ишлатишдан маҳрум бўлганлар. Олиб борилган изланишларга кўра, чап қўл билан ҳаракатланувчиларнинг умр кечиришлари, ўнг қўл ҳаракатидагиларга нисбатан камроқ бўлар экан.

понедельник, 23 февраля 2015 г.

йўлак


АБДУЛЛА ОРИПОВ,
Ўзбекистон Қаҳрамони, Халқ шоири


                            Йўлак

Катта йўлнинг ёқасида шинам йўлак бор,
Пиёдалар қавми учун албатта текин.
Учрамайди на бир миршаб, на светофор,
Мен ҳам бунда сайр этаман секин ва секин.

воскресенье, 22 февраля 2015 г.

Қуллар нимага калтирайди?


Қуллар нимага калтирайди?

Кўпчилик қўллар титраши билан яхши таниш бўлсангиз керак. Чунки ҳозирги вақтда ушбу касаллик нафақат қариялар орасида, балки ёшлар орасида ҳам "оммалашиб" бормоқда.
Тремор ёки қўллар титраши кўп учрайдиган ҳолат ҳисобланади. Шундай ҳолатда мантиқли бир савол туғилади. Тремор асаб тизими билан боғлиқ эмасми?! Кўпчилик неврологик касалликларда, масалан, Паркинсон касаллигида қўллар титраши характерли белгидир. Шунингдек, тремор энцефалопатиялар ва гормонал ўзгаришлар натижасида ҳам келиб чиқади.
Треморлар келиб чиқишига кўра қуйидаги турларга бўлинади: асабий тремор, жисмоний тремор, алкоголли тремор.
Баъзан қаттиқ асабийлашганда, совқотганда қўллар титраши кузатилади. Бундай ҳолатлар оддий ҳаётда кўп учрайди: оғир халталарни кўтариш, турли жисмоний оғир ишларни бажариш, оғриқ синдромлари ҳам қўллар треморини чақириши мумкин. Баъзан қаҳва ишқибозларида қаҳвани ҳаддан зиёд қабул қилиш натижасида безовталик, охир оқибат буларнинг бари треморга сабаб бўлади. Ушбу тремор вақтинчалик бўлиб, зўриқиш бартараф этилгач ўтиб кетади. Мунтазам равишда спиртли ичимликларни истеъмол қилувчиларнинг бармоқлари ҳам беихтиёр титрайдиган бўлади. Тил учи ҳам титрайди. Алкогол асаб тизимини лабил ҳолатга солганлиги боис уларда ушбу ҳолат кузатилади.
 

bekajon.uz


четверг, 19 февраля 2015 г.

Cўгал юқумлими?


Cўгал юқумлими?



- Бир ойча олдин бармоғимда сўгал пайдо бўлди. У жиддий касалликми? Шу ҳақда маълумот берсангиз.
Ниёз РАШИДОВ,  Касби  тумани
- Қонда кўпайган қуруқ балғам баъзан сўгалга айланади, - дейди дерматолог, тиббиёт фанлари доктори, доцент Қаҳрамон АҲМЕДОВ. -  У, асосан, ўсмирларда кўп учрайди. Баъзан бир дона катта сўгал чиқса, қўшни аъзога келаётган озиқ миқдорини заҳарга айлантиради, шунда ўша аъзо қуриб-совиб, сўгал кўпаяди.
Теридаги турли яралар, модда алмашинувининг бузилиши ҳамда организмнинг ҳимоя тизими кучсиз бўлганида қўл ва тананинг бошқа жойлари терисида сўгал кўринишида намоён бўлади.