АБДУЛЛА ОРИПОВ,
Ўзбекистон
Қаҳрамони, Халқ шоири
Йўлак
Катта йўлнинг ёқасида шинам
йўлак бор,
Пиёдалар қавми учун албатта
текин.
Учрамайди на бир миршаб, на
светофор,
Мен ҳам бунда сайр этаман
секин ва секин.
Ўтиб борар ҳал хил одам: соғ
ҳам, бемор ҳам,
Болаларин етаклаган аёллар
кўпроқ.
Ана, бир қиз - талабами,
кетмоқда илдам,
Панжаларин орасидан оқар
музқаймоқ.
Такси пули ёнда қолган эски
зиёли
Қараб-қараб қўйди менга,
таниди балки.
Қадим Бобил минорасин аҳли
мисоли
Имо билан гаплашади пиёда
халқи.
Рўпарамдан чиқиб қолди битта
оқсоқол,
Худди менинг отам эди
қоши-кўз, эгни.
Ота, - дедим, валайкум, - деб
ўтиб кетди чол,
Ўйладимки, пайқамади ўз отам
мени.
Бу йўлакни ўт босмайди,
босмас тиканлар,
Гоҳо пастқам бўлса ҳамки ,
мақоми баланд.
Севишганлар қўл ушлашиб кетар
эканлар,
Балки умр чечакларин айлашар
пайванд.
Ҳазрат Одам бу йўлакнинг
бошида турган,
Пиёдалар пири эрур аслида у
зот.
Жаҳонгирлар атак-чечак шу
йўлдан юрган,
Демак, ундан бошланади
каттакон ҳаёт.
17.02.2015
йил
Комментариев нет:
Отправить комментарий