ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

пятница, 6 марта 2015 г.

Хурматли онажонлар


Ассалому-алайкум Мухтарама Оналар
 қадрли опа-сингиллар, дилбар қизларим!

Табиат уйғониб, тобора чирой очаётган мана шу шукуҳли айёмда сиз, азизларни, сизлар орқали бутун Дунё аёлларини 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни билан чин қалбимдан табриклайман!
Барчамизни дунёга келтирган, оқ ювиб, оқ тараб вояга етказган муқаддас Она сиймосида, аёл тимсолида кўрамиз, аёл зотини Яратганнинг тенгсиз мўъжизаси, деб улуғлаймиз!

Сизларга бўлган мухаббат бизлар учун буюк, хеч нарсани ўрнини боса олмайдиган  ахамият касб этади
 Мен шифакор-табиб сифатида уни худди гўштга сепилган тузга ўхшатаман.Уюракка сингиб ,уни бузилишдан сақлайди
Яна ва яна бир бор сизларни баҳор ва нафосат айёми бўлмиш 8 март байрами билан самимий табриклайман.
Умрингиз узоқ, ризқу насибангиз зиёда бўлсин!
Ҳамиша толеингиз баланд бўлсин!
Хонадонларимиздан шоду хуррамлик, қут-барака аримасин!
Сизларга хурмат ва эхтиром ила Абдукодир  Нурмухаммад ўғли Саттаров
Озод ва Ҳур Ватанда энг бахтиёр аёл сиз,
Жамиятда Ҳам фаол  мард, фидокор аёл сиз!
Эрларга садоҚатли,чин вафодор аёл сиз,
Она, опа ва сингил, севикли ёр аёл сиз


Комментариев нет:

Отправить комментарий