ОҚ ДОҒЛАРНИНГ
ДАВОСИ.
Вителего–пес ёки бошқача қилиб айтганда оқ доғлар касаллиги инсониятга жуда қадим
замонлардан маълум, бироқ уни Мохов касаллиги каби ўта юқумли деб ўйлаб келганлар. Пес
ва моховга чалинганлар қисмати жуда
оғир бўлган. Уларни узоқ ерларга қувғин қилганлар хатто қадимги Миср папирусларида
у ҳақда
маълумотлар ёзиб қолдирганлар. Инглиз олимларининг
фикрига кўра қиролича
Клеопатра умрининг сўнги йилларида ўша касалликдан озор чеккан. Дарвоқеа, машхур америкалик қўшиқчи Майкл Жексон хам шу
касалликка дучор бўлган. Бу унинг фойдасига хал бўлди, чунки Жексон
даволаниш учун бир тийин ҳам сарфламай
«оқ танлилар» сафига кирди.
Келиб чиқиш
сабаблари.
Касалликнинг юзага келишига қуйидагилар
сабабчи бўлиши мумкин:
Ҳомиладорлик пайтида ҳомиланинг
гипоксия (кислород ва бошқа озиқ моддаларнинг етишмаслиги) га чалиниши.
·
Туғилиш вақтида боланинг бош мия
жароҳат олиши туфайли.
·
Ошқозон-ичак тизими, гижжа,
иккиламчи юқумли касалликлар, буйрак, сийдик йўлларининг яллиғланиши.
·
Ўт йўли, жигар хасталиклари,
айниқса, вирусли гепатит (сариқ касали)
чалиниш оқибатида.
·
Ёш
болаларн


