Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 2 сентябрь куни «Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи галдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5177-сонли фармонни имзолади.
Фармонга кўра 2017 йилнинг 5 сентябридан бошлаб:
Юридик шахслари жорий халқаро операциялар бўйича хорижий валютани тижорат банклариданчекланмаган миқдорда харид қилишлари мумкин.
Жисмоний шахслар ҳам тижорат банкларининг конверсион бўлимларида хорижий валютани эркин сотиш ва харид қилишлари мумкин.Бунда ўрнатилган қоидага кўра, сотиб олинган валюта маблағлари халқаро тўлов карталарига ўтказиб берилади ва ундан хорижда ҳеч қандай чекловларсиз фойдаланиш мумкин бўлади.
Юридик шахс мақомига эга бўлмаган, лекин хориждан истеъмол товарлари импорти билан шуғулланувчи хусусий тадбиркорларга валютани жисмоний шахслар учун ўрнатилган тартибда харид қилишга рухсат берилади.






