Суянчим – булбулу гуллар, чаманларга улоқтирсанг,
Топурман ризқ тупроғим томонларга улоқтирсанг.
Бу дунё кенгайиб қолгай, бўлур байрам кеча-кундуз –
Қувончингга шерик қоши камонларга, улоқтирсанг.
Овозим чиқмагай асло юракка санчавер тийғинг,
Замин яйратмаса ўз бағрида юрмам аросатда,
Берурман йўл чиқиб четга ёмонларга, улоқтирсанг.
Гар истарсан, чўкай майли сенинг наҳри фироқингга,
Умидим кўзини тикмам омонларга, улоқтирсанг.
Дема, Хуршидани бадном қилгай бедаво ишқи,
Битилгай исми балки жовидонларга, улоқтирсанг.
Комментариев нет:
Отправить комментарий