ЭЪТИРОФ
Замира
Рўзиева 1957 йилда Андижон шаҳрида туғилган. Ўзбекистон Миллий
университетининг журналистика факультетини тамомлаган. “Мунаввар юртим”, “Гул
ислари”, “Нашида”, “Қирқ ўрим соч”, “Атиргулга айланаман”, “Офтобжамол”, “Жон
риштаси”, “Сарчашма”, “Ташна дил” сингари китоблари нашр этилган. Ўзбекистон
Ёзувчилар уюшмаси аъзоси. “Шухрат”
медали ва “Олтин қалам”
Милий мукофат
сохиби
8-сентябр куни Андижон вилоятининг Олтинкўл туманидаги
маданият саройида ажойиб шоира Замирахон Рўзиеванинг 60 йиллик юбилейига
бағишланган ижодий кеча бўлиб ўтди. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси номидан
Мунаввара Усмонова, водийнинг Наманган вилоятидан Жамолиддин Муслим бошлиқ бир
гуруҳ ижодкорлар, Фарғона вилоятидан
Энахон Сиддиқова бошлиқ бир қатор шоир ва ёзувчилар
ташриф буюрдилар. Андижон
вилояти Ҳокими номидан Манзурахон Юнусова, Олтинкул, Избоскан туманлари
ҳокимликлари вакиллари, вилоят жамоатчилиги номидан Тўлан Низом, Зокиржон
Машрабов, Абдуғулом Султонов, Ўктам Охунов, Фарид Усмон, Бегойим Ҳолбекова, Гулнорахон Исмоилова, Андижон давлат
университетидан шоир Ҳалим Карим сузга чикдилар.
Анжуманни Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Андижон вилояти
бўлими рахбари, шоира Хуршидабону олиб
борди.
Табриклар ўртасида Замира
Рузиева шеърлари асосида яратилган қўшиқларини куйлаган ажойиб
хонандалар Ғиёс Бойтоев, Шарофатхон Тожибоева, Алишер Қосимовлар ҳамда шоира
ишлаган коллеж директори Ўзбекистон қаҳрамони Шукуржон Маматқулов раҳбарлигида
бир қанча ўқитувчи ва укувчиларнинг чикишлари, рақслари, саҳна кўринишлари
анжуманни қизитди.
Абдуқодир Нурмухаммад ўғли Саттаров, Баходир Андижоний шоирага ўзларининг
янги китобларидан совға қилдилар.
Умуман олганда бу анжуман андижонлик дилбар шоиранинг
ижодкорлар олдидаги ижодий ҳисоботигина бўлиб қолмай, унинг ўзи яшаб турган
Андижон вилояти, Олтинкўл тумани ахли олдида
катта эътироф бўлди дейиш мумкин.
Саттаров
Абдукодир Нурмухаммад ўғли рухшунос олим профессор
Тадбирдан
лавхалар
Комментариев нет:
Отправить комментарий